Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
40K photos
4.49K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижонда ободонлаштириш ходимларига 8 та замонавий транспорт топширилди
••••••••••••••
Шаҳримиз ободлигини, яшил майдонларнинг доимий кўкаламзор ҳолда бўлиши, озодалиги ва ўсимликлар парваришини таъминлашда яна бир қулайлик яратилди.

Ўзининг фидокорона меҳнатлари билан бу йўлда вазифа бажараётган ободонлаштириш бошқармаси ходимларига вилоят раҳбари ташаббусига кўра, 8 та замонавий юк ташувчи электроскутер транспортлари топширилди.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Спорт

Бобур авлодлари юксак марраларда
•••••••••••••
Қирғизистонда 9 май санасида белбоғли кураш бўйича халқаро хотира турнири бўлиб ўтди.

Унда Андижон фарзанди, 4 карра жаҳон чепиони Илҳом Машрабов 80 килограмм вазнда мутлоқ ғолибликни қўлга киритди.

Маълумот учун, спортчимиз қардош юртнинг мазкур анъанавий турнирида қарийб 5 йилдан бери ғолибликни қўлга киритиб келади.

Ҳозирда Андижоннинг ушбу енгилмас курашчиси шох Бобур забт этган Ҳиндистондаги халқаро мусобақага тайёргарлик кўрмоқда.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Жасорат мактаби"нинг навбатдаги мавсуми якунланди
•••••••••••
Вилоятимиздаги 100 нафар ёшларнинг ватанпарварлик туйғусини янада ошириган "Жасорат мактаби"нинг навбатдаги мавсуми якунланди.

Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмда 10 кунлик "Жасорат мактаби"ни ўтаган йигитларга лойиҳа давомида олган билимлари ва орттирган кўникмаларини тасдиқловчи махсус сертификат топширилиб, уйларига кузатилди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

“Сизлар ҳар йили гул парваришлаяпсиз, лекин унга ҳаридор муаммо. Биз ҳар йили гулга маблағ сарфлаяпмиз, лекин парваришлаш муаммо. Бирлашиб ишласак, кўп ишлар қиламиз!”
•••••••••••••••
Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов гулчилик билан шуғулланувчи тадбиркор ва оилавий корхоналар вакиллари билан учрашув ўтказмоқда.

Гулчиларга янги ташаббуслар ва таклифлар илгари сурилмоқда. Ушбу режалар тадбиркорлар томонидан ғоят илиқ қаршиланмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолининг электр таъминоти яхшиланмоқда
•••••••••••••••••
Балиқчи туманига қуввати 40 000 кВА бўлган катта куч трансформаторлари олиб келинди.

Андижон вилояти ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан ҳаракатлар давом этмоқда.

Саҳифа: @andpress
Андижонда ўқувчи қиз кераксиз ашёлардан замонавий сумкалар ясамоқда
•••••••••••••
Андижон шаҳридаги 30-умумтаълим мактабидаги битирувчилардан бири ўзига хос ҳунар маҳсулларини яратмоқда.

Бу ўқувчи қиз мебелсозликда қўлланилувчи материаллардан ортиб қолган кичик ашёлар ёрдамида, замонавий сумкалар яратишга киришгани айтилади. Бу фаолият ҳақида тез орада батафсил маълумотларни билдириб ўтамиз.

Маълумот учун, 7 февраль санасида вилоят ҳокимининг 30-мактаб битирувчилари билан учрашуви бўлиб ўтганди. Кўплаб ёшлар қаторида, айнан ушбу маҳсул муаллифи ҳам қўллаб-қувватланиб, унинг режадаги фаолияти томон илк бора қадам ташлаш бошланганди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
ЖЧ-2024: Вилоят раҳбари жаҳон чемпионатига тайёргарлик ишларини жадаллаштирмоқда
••••••••••
Жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида Андижонда футзал бўйича жаҳон чемпионати ўтказилиши белгиланган. Жаҳон миқёсидаги мазкур тадбирга муносиб тайёргарлик кўриш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоятимиз ҳокими Андижон шаҳрида жойлашган универсал спорт саройига борди. Бажарилаётган ишлар сифати, халқаро стандартлар ва талабларга мос лойиҳа бўйича янги кўрсатмалар, вазифалар белгилаб берилди.

Саҳифа: @andpress