Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси вафот этди

Бугун Нукусда таниқли давлат ва жамоат арбоби, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари Ерниязов Муса Тажетдинович 73 ёшида оламдан ўтди.

Шу муносабат билан Андижон вилояти ҳокимлиги мархумнинг оила азоларига ҳамдардлик билдиради.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этиш учун Нукус шаҳрига жўнаб кетди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев отбыл в город Нукус для участия в траурных мероприятиях в память о Председателе Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан, Герое Узбекистана Мусе Ерниязове.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #vidolashuv

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Bosh prokuratura
​​РАСМИЙ БАЁНОТ

Ҳозирда айрим сайтлар ҳамда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ жойларда аҳоли қатламларига моддий ёрдам пули ажратилиши жараёнида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.

Бош прокуратура томонидан мазкур Фармон ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида махсус штаб тузилиб, аниқ тадбирлар белгиланди ҳамда ҳудудий прокурорларга алоҳида топшириқлар юборилди.

Прокуратура органлари томонидан бу борада амалга оширилаётган ишлар, шу жумладан белгиланган пул маблағларининг тўлиқ ва ўз муддатида манзилли етказилиши алоҳида назоратга олинди, қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда қаътий чоралар кўрилиши таъминланади.

Агарда бундай ҳолатлар кузатилган тақдирда фуқаролардан тегишли ҳудуд прокуратурасига мурожаат қилиш сўралади.

Мурожаат учун телефонлар:

Андижон вилоят прокуратураси – 74 227-1007

Бухоро вилоят прокуратураси – 65 221-1007

Жиззах вилоят прокуратураси – 72 226-1007

Қашқадарё вилоят прокуратураси – 75 228-1007

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси – 61 222-1007

Навоий вилоят прокуратураси – 79 210-1007

Наманган вилоят прокуратураси – 69 227-1007

Самарқанд вилоят прокуратураси – 66 231-1007

Сирдарё вилоят прокуратураси – 67 235-1007

Сурхондарё вилоят прокуратураси – 76 223-1007

Тошкент шаҳар прокуратураси – 71 202-1007

Тошкент вилоят прокуратураси – 71 230-1007

Фарғона вилоят прокуратураси – 73 244-1007

Хоразм вилоят прокуратураси – 62 226-1007


Прокуратура органлари ҳар бир хабар юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлайди ва фуқароларимиздан ваколатли идоралар томонидан тасдиқланмаган турли асоссиз хабарларга таянмасликни сўраб қолади.

Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатади!

👉 @uzbprokuratura
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси – Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари Муса Ерниязов қабрини зиёрат қилди. Марҳум ҳақига Қуръон тиловат қилинди.
- Раҳматли Муса оға элни яхши кўрган, ҳалол, пок, ор-номусли инсон эди. У кишига жуда ишонардим, Қорақалпоғистондан кўнглим тўқ эди. Тили, дини, тақдири, ташвишлари бир бўлган ўзбек ва қорақалпоқ халқларининг оғзибирчилигини қадрларди, - деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил место погребения Председателя Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан - заместителя Председателя Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан Мусы Ерниязова.
- Муса-ога любил народ, был добросовестным и честным человеком. Я очень доверял ему, и душа была спокойна за Каракалпакстан. Он дорожил дружбой узбекского и каракалпакского народов, связанных языком, религией, общей судьбой и заботами, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #taziya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Нукус шаҳрида Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязовнинг вафоти муносабати билан таъзия маросими бўлиб ўтди.
Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, марҳумнинг оила аъзоларига, халқимизга чуқур ҳамдардлик билдирди.
Муса Ерниязов улкан раҳбарлик қобилияти, инсоний фазилатлари билан ҳурмат қозонгани таъкидланди.
- Муса Ерниязов қаҳрамон халқнинг қаҳрамон раҳбари эди, - деди давлатимиз раҳбари.

В городе Нукусе состоялась траурная церемония в память о Герое Узбекистана Мусе Ерниязове.
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии и выразил глубокие соболезнования семье покойного и нашему народу.
Глава государства отметил, что Муса Ерниязов снискал уважение как незаурядный лидер и выдающаяся личность.
- Муса Ерниязов был героическим руководителем героического народа, - сказал Президент.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #taziya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этиб, Нукусдан Тошкентга қайтиб келди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев, приняв участие в траурных мероприятиях в память о Председателе Жокаргы Кенеса Республики Каракалпакстан, Герое Узбекистана Мусе Ерниязове, вернулся из Нукуса в Ташкент.

#Mirziyoyev #safar #Qoraqalpogiston #taziya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter