Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
40K photos
4.5K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#Live

Айни дақиқаларда Халқ депутатлари Булоқбоши тумани Кенгашининг сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

Шу билан бирга, 8 йил давомида туман ҳокими лавозимида фаолият юритиб, бугун бошқа бир лавозимга тайинланган Ўткирбек Маъмуров туман фаоллари томонидан эҳтиром ила кузатилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Тайинлов

Булоқбоши тумани ҳокими лавозимига Бўтахонов Фурқатбек Тожимуҳаммадович тайинлади. (паспортда: Бўтахонов Фурқатбек Тожимахамматович)

Фуркатбек Бўтахонов 1985 йилда Хўжаобод туманида туғилган. 2013 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида молия, электр таъминоти, иқтисодиёт, инвестиция ва аҳоли бандлигини таъминлаш соҳаларида ғазначи, ҳисобчи, бўлим бошлиғи, бош мутахассис ҳамда туман ҳокими ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар Булоқбоши тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Марҳамат тумани фаоллари (собиқ) туман ҳокимини янги лавозимга кузатди
•••••••••••••••
Бугун Халқ депутатлари Марҳамат тумани Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

2020 йилдан буён Марҳамат туманини бошқариб келган Бобурбек Йўлдошев янги лавозимда фаолият бошлаши муносабати билан туман фаоллари томонидан эҳтиром ила кузатилди.

Эслатиб ўтамиз, шу сессияда туманга янги ҳоким тайинланди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Айни дақиқаларда Халқ депутатлари Андижон тумани Кенгашининг сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда ташкилий масала кўриб чиқилмоқда.

Маълумот учун, Андижон тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Баҳтиёр Маматкаримов бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан ушбу лавозимдан озод этилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Тайинлов

Андижон тумани ҳокими лавозимига Йўлдошев Бобурбек Баҳодирович тайинлади. (паспортда: Юлдашев Бобирбек Баходирович)

Бобурбек Йўлдошев 1986 йили Андижон шаҳрида туғилган. 2008 йили Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида статистика, иқтисодиёт, ахборот-таҳлил ва бир қанча соҳаларда мутахассис, бошлиқ ўринбосари, бўлим бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси бош инспектори лавозимларида ишлаган.

Ушбу лавозимига тайинлангунига қадар Марҳамат тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Андижонлик ёшлар “Жасорат мактаби”да
•••••••••••••
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ватанга садоқат руҳини шакллантириш мақсадида ўтказилаётган "Жасорат мактаби" лойиҳасининг навбатдаги мавсумига старт берилди.

Ёшлар Андижон шаҳрида  жойлашган ҳарбий қисм оромгоҳида кутиб олинди.

30 апрелдан 9 майга қадар давом этадиган ўн кунлик ҳарбий соғломлаштириш оромгоҳида ёшлар учун ёшлар махсус дастур асосида лойиҳа ва машғулотлар, ҳарбий билим ва кўникмалар бериб борилади.

Саҳифа: @andpress