Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
39.4K photos
4.42K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#Ҳафта_давомида

Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуфнинг 70 йиллиги нишонланди.

-қўшимча маълумот-

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Андижонда 250 миллион долларлик лойиҳа ишга туширилмоқда
••••••••••••••
Ҳозирда Булоқбоши туманидаги цемент ишлаб чиқариш заводининг очилиш маросими ўтказилмоқда.

Ушбу лойиҳа қиймати 250 миллион долларни ташкил этиб, йилига 2,5 миллион тонна тайёр цемент ишлаб чиқариш қувватига эга.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Саҳнада Гулсанам Мамазоитова
••••••••••••••
Айни дақиқаларда Андижонда 250 миллион долларлик лойиҳа ишга туширилди.

Булоқбоши туманидаги тайёр цемент ишлаб чиқариш заводининг очилиш маросими ўтказилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Forwarded from Muslim Ibrohimov
Муносабат: Андижондаги тайинловларга оид фикрлар бўйича
•••••••••••••••
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида тайинловлар фақат биринчи раҳбар томонидан белгиланиши ҳақида маълумот берилгани кузатилди.

Бундай ёндашув Ўзбекистон Республикаси Конституциясига зид бўлиб, тайинловлар бир шахснинг истагига кўра бўлмаслиги, ҳаммага маълум.

Айтилган фикрлар уни сўзлаётган инсонларнинг шахсий қарашларидан бошқаси эмас. Шунингдек, мамлакат қонунчилигига оид масалаларда масхара қилиш, конституцияни обрўсизлантириш жавобгарликка сабаб бўлади.

Қарийб 3,5 миллион инсон яшайдиган ва шунча инсоннинг ҳуқуқлари ётган вилоятга нисбатан бу каби фикрларни билдириш, давлат хизматчиларини ва миллионлаб аҳолини камситиш, деб қабул қилиниши мумкин.

Фикр эгалари ушбу ҳолат бўйича қўшимча изоҳ билдиришлари ўринли бўлади.

Мавзу давом этади.

@muslim_ibrokhimov
#Ҳафта_давомида

Ош делегацияси ташрифи
••••••••••••••
Қирғизистонлик меҳмонлар Андижондаги саноат ишлаб чиқариш корхоналари билан танишдилар.

Дастлабки манзилда қардош халқ расмийлари “Samo” ҳамда “Zumrad” текстил корхоналари фаолияти билан танишдилар.

Ҳар иккала корхонада минглаб иш ўрни яратилган. Ишчи ходимларга 4 миллион сўмгача ойлик маош тўланади. Шунингдек, касб-ҳунар мактаби ўқувчилари учун “Дуал” таълим йўналиши жорий этилган бўлиб, ёшлар ҳам ўқиши ва ҳам ишлаб даромад топишларига имкониятлар яратилган.

Маълумот учун, “Samo” брендининг умумий ишчи ўринлари сони 10.000 тадан ошган.

Саҳифа: @andpress