“Ёшлар овози" танловининг Андижон вилояти босқичи якунланди
••••••••••••••
15-16 апрель кунлари Андижондаги ёшлар марказида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги "Ёшлар овози" танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Унда танловнинг маҳалла, сектор, туман ва шаҳар босқичларида сараланган ёшлар қатнашиб, анъанавий ижро, бахшичилик, эстрада ва опера йўналишларида ўз истеъдодларини яна бир бор намоён этдилар.
Маҳалла босқичларида жами 18 минг 603 нафар иштирокчи қатнашган бўлиб, саралаш давомида уларнинг 114 нафари вилоят босқичига қадар етиб келган.
Вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган 10 нафар иқтидор эгалари танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Саҳифа: @andpress

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олтинкўлда кўплаб янгиликлар
••••••••••••
Андижон вилоят ҳокими кўрсатмаларига асосан Олтинкўл туманида янги лойиҳаларни амалга ошириш ҳаракатлари ўрганилди.
Тумандаги қишлоқ хўжалиги бўлими ўрнида қурилиши режалаштирилаётган савдо комплексининг таклифий лойиҳалари ҳамда бўлим учун янги бино қуриш масалалари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, "Уйғур" маҳалласи ҳудудидаги 15 гектар ер майдонида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва сотиш учун мўлжалланган "Иссиқхона кластери" шунингдек, қўзиқорин етиштириш комплекси лойиҳалари бўйича муҳокама юритилиб, вазифалар белгиланди.
Жараён давомида “Ўзбекистон қаҳрамони” сифатида танилган Сиёсатхон Абдуллаева фаолият юритган "Олтинкўл водий гулшани" фермер хўжалигига алоҳида эътибор қаратилди. Хўжаликдаги дала шийпонида барпо этилиши режалаштирилаётган хотира мажмуасининг лойиҳа тақдимоти ўтказилди.
Шунингдек, “Уйғур” маҳалласида бўш турган 14 гектар ер майдонида 3 сотихлик марказлашган иссиқхона ташкил этиш режаси илгари сурилди.
Мазкур жойга иссиқхона ташкил қилиниши натижасида "Уйғур", "Жалабек", "Меҳнат" ва "Мустақиллик" маҳаллаларидаги "Аёллар дафтари" ва “Ёшлар дафтари"га киритилган 500 нафар фуқароларни иш билан таъминлаш кўзда тутилмоқда.