Андижонда иш жараёнлари давом этмоқда
••••••••••••••
Маълумотларга кўра, инсоният ҳар йили тахминан 2 миллиард 240 миллион тонна қаттиқ маиший чиқиндиларни ҳосил қилади.
Юртимизда ҳам аҳолининг экологик маданиятини, экологик онгини ошириш мақсадида бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шунга қарамай, дарахтлар шохида илиниб ётган полиэтилен пакетлар кўзимиз учун одатий ҳолга айланишига кўникиб қолиш ёмон ҳолат. Атрофни ифлослантирмаслик ва тозалик барака келтириши ёши улуғларнинг доимий ўгити бўлсада, орамизда махсус чиқинди қутиларига боришга эринадиганлар афсуски бор. Бу каби ҳолатларни катта жарима билан тўхтатилиб, тартибга солишга ҳаракат қилинмоқда. Жарима ўз йўлига, лекин ҳамма нарсани тушуна оладиган ёшдаги инсонларни тозаликка ўргатишгача борилиши, бу аслида яхши ҳолат эмас. Сиз нима деб ўйлайсиз?
Буни яна бир ёмон томони кундузи сиз кўрган чиқиндилар бу соҳада назорат ишлари қониқарли тарзда ташкил этилмаган, деган янглиш ҳулосага олиб бориши мумкин. Аммо, яқиндан текшириб кўрсангиз, шаҳар озодалигини таъминловчи меҳнаткашлар туни билан иш вазифасини бажараётганини кўрасиз.
Шу ўринда, тозалик посбонлари Андижон шаҳри аҳолисига хонадондаги чиқиндиларни кечки соат 20:00 дан - 00:00 гача қутиларга олиб чиқишлари мақсадга мувофиқ эканини маълум қилишмоқда.
Бу вақт оралиғида чиқинди дарҳол олиб кетилади. Куннинг бошқа пайтларида бу амалиёт нисбатан қийин кечади ва бир муддат уни тўлиқ олиб кетиш ноқулайлик туғдириши мумкин.
Шунингдек, тозаликка ҳаммамиз масъулмиз ва барча шаҳар, туманларда озодаликни сақлашга айнан ҳозирги даврда барчамиз ҳисса қўшишимиз зарур.
Айни дақиқаларда Андижонда маиший чиқиндиларни белгиланган жойлардан йиғиб олиш жараёнлари давом этмоқда.
Саҳифа: @andpress

“Ёшлар овози" танловининг Андижон вилояти босқичи якунланди
••••••••••••••
15-16 апрель кунлари Андижондаги ёшлар марказида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги "Ёшлар овози" танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Унда танловнинг маҳалла, сектор, туман ва шаҳар босқичларида сараланган ёшлар қатнашиб, анъанавий ижро, бахшичилик, эстрада ва опера йўналишларида ўз истеъдодларини яна бир бор намоён этдилар.
Маҳалла босқичларида жами 18 минг 603 нафар иштирокчи қатнашган бўлиб, саралаш давомида уларнинг 114 нафари вилоят босқичига қадар етиб келган.
Вилоят босқичида ғолибликни қўлга киритган 10 нафар иқтидор эгалари танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.
Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.