Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.8K subscribers
41.2K photos
4.63K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижонда "Ёшлар овози" янграмоқда
••••••••••••
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида ўтказиб келинаётган “Бўзатов FEST” ёшлар овози танловининг сектор босқичи бўлиб ўтди.

Танловда умумий 10 ёшдан - 30 ёшгача бўлган иқтидор эгалари 3 та ёш тоифасида қатнашмоқдалар. Яъни 10-15 ёш, 16-22 ёш, 23-30 ёш тоифалари шулар жумласидан.

Анъанавий ижро, бахшичилик, эстрада ва опера йўналишларида маҳалла босқичида қатнашиб, ғолибликни қўлга киритган жами 6 минг 708 нафар иштирокчилар бугунги кунда сектор босқичида ўз иқтидорини намоён этмоқда.

Танловнинг сектор босқичи якунларига кўра, тенгдошлари орасида энг муносиб деб топилган ёшлар туман (шаҳар) босқичига йўлланмани қўлга киритадилар.

Саҳифа: @andpress
Шаҳрихон туманидаги “Ипак йўли” маҳалласида асфальтлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг
••••••••••••
Андижон вилояти автомобил йўллари бош бошқармаси матбуот котиби Юлдуз Маллабоева бошқарма фаолияти бўйича брифингда маълумот берди.

Саҳифа: @andpress
Вилоят раҳбари "Хасан-Хусан" МФЙ аҳолиси билан учрашди
••••••••••
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг маҳаллалардаги муаммоларни бартараф этиш ва хонадонлар даромадини ошириш масаласида ҳудудларда аҳоли билан учрашувлари давом этмоқда.

Навбатдаги учрашув Олтинкўл туманининг "Хасан-Хусан" МФЙ аҳолиси билан ўтказилди.

"Миллий иқтисодиётимизда - миллий уйғониш" тамойили асосида бўлиб ўтган учрашувда камбағалликдан чиқариш ва аҳолини даромадга йўналтириш масалалари бўйича очиқ мулоқот ўтказилиб, кўплаб таклифлар билдирилди.

Шунингдек, маҳалла еттилигидаги ҳар бир ходимнинг иш фаолияти бўйича йиғилганларга алоҳида тартибда маълумотлар берилди.

Маҳалладаги ҳар бир хонадон яқиндан ўрганилиши, ҳар бир оила билан суҳбат ўтказилиши белгилаб олинди.

Бундан ташқари, электр, йўл, ичимлик суви бошқа умумий масалалар бўйича муаммоларни бартараф этиш ишлари бошланди.

Саҳифа: @andpress