Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.5K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Коронавирус пандемияси даврида ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда

Андижон шаҳрида, кучайтирилган карантин вақтида аҳолини уйда қолишини инобатга олган ҳолда ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Андижон шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 500 нафардан ортиқ ишчи-хизматчилар жалб қилиниб, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда шаҳардаги кичик даҳаларга олиб кирувчи йўллар, кўп қаватли уйлар атрофлари бегона ўтлардан ва ҳар хил чиқиндилардан тозаланиб, дарахтларга шакл бериш ҳамда тўпланган чиқиндиларни транспортлар ёрдамида олиб чиқиб кетиш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Олтинкўлда янги хусусий клиника биноси қад кўтармоқда

Олтинкўл туманининг Маслаҳат қишлоқ аҳолиси учун яна бир қулайлик яратилмоқда. Ушбу ҳудуддаги “Эркин” маҳалласида янги, барча замонавий талабларга тўлиқ жавоб бера оладиган хусусий шифохона қурилиши бошланди.
“Мусаффо ҳаёт” жамияти томонидан бунёд этилаётган ушбу шифо масканининг лойиҳавий қиймати 302 млн сўмни ташкил этади.
Хусусий шифохона қурилиб, фойдаланишга топширилгач, 25 нафар кишининг бандлигини таъминланади дейди тадбиркор М.Раҳмонова. Эндиликда қишлоқ аҳолиси тажрибали мутахассис кўригидан ўтиш учун шаҳарга ёки туман марказига бориши шарт эмас. Мазкур шифохонада терапевт, невропотолог, стомотолог ва бошқа йўналишларда тажрибали тиббиёт ходимлари фаолият юритади. Хориждан келтирилган замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозланади.

Фото: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Шанба ва якшанба кунлари кимлар автомашинада ҳаракатланиши мумкин?

Республика махсус комиссияси қарори билан жорий йилнинг 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилади.

Республика махсус комиссияси қарорига биноан, шанба ва якшанба кунлари қуйидаги 2 тоифа автомашиналарга ҳаракатланиш учун рухсат берилади:

1) махсус рухсатнома (стикер)лари бор машиналар;

2)
махсус рухсатнома (стикер)сиз юриш ҳуқуқига эга бўлган автомашналар.

❗️Эслатиб ўтамиз, 18-19 июль ҳамда 25-26 июль (шанба ва якшанба) кунлари қуйидагилар тавсия этилади:

аҳолига – “ўзини ўзи яккалаш” ҳаёт тарзига қатъий риоя этган ҳолда ўз уйларида қолиш;

давлат органлари ва муассасалари, хўжалик бирлашмалари ҳамда бошқа ташкилотларга – ходимларни ишга жалб этмаслик, ходимларнинг ушбу кунларда уйда қолиши учун шароит яратиш.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Бугунги видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус билан боғлиқ вазиятга яна бир бор тўхталиб ўтди.
– Бу курашда давлат ва хусусий тиббиёт тизими, барча идораларнинг доимо сафарбар ҳолатда бўлиши ва самарали ишлаши, шифокорларнинг фидойилиги, халқимизнинг онглилиги асосий қуролимиз бўлиши шарт, – деди Президент.
Тошкент шаҳри ҳокими, Бош прокурор ва бошқа мутасадди раҳбарлар ҳисобот берди.

На сегодняшнем видеоселекторном совещании Президент Шавкат Мирзиёев вновь затронул ситуацию вокруг коронавируса.
– Главным нашим орудием в этой борьбе должны стать постоянная готовность и эффективная работа государственной и частной медицинских систем, самоотверженность врачей, сознательность нашего народа, – сказал Президент.
Хоким города Ташкента, Генеральный прокурор и другие ответственные руководители представили отчеты о проделанной работе.

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ичимлик суви ва канализация тизимини яхшилаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Давлат раҳбари янги қурилган сув тармоқларидан тўлиқ фойдаланиш, келгуси йилдан барча лойиҳаларда ичимлик сувини хонадонларгача улаш зарурлигини таъкидлади.
Уй-жойлар, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш чоралари белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам улучшения систем питьевого водоснабжения и канализации, подготовки к осенне-зимнему сезону.
Глава государства отметил необходимость в полной мере использовать вновь проложенные водопроводные сети и начиная со следующего года предусматривать во всех проектах прокладку сетей прямо к домам населения.
Определены меры по подготовке жилья, отраслей экономики и объектов социальной сферы к осенне-зимнему сезону.

#Mirziyoyev #murojaat #ichimliksuvi #qishgatayyorgarlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
АНДИЖОНДА «103» ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИГА 16 ТА ЯНГИ АВТОМОБИЛЛАР ТОПШИРИЛДИ

Республика махсус комиссияси қарорига асосан республикамизда 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кучайтирилиши муносабати билан жойлардаги санитария-эпидемиология вазияти юзасидан Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳманов аҳолига мурожаат қилган эди.
Пресс-конференция шаклидаги мурожаатда вилоят аҳолисига катта ишонч, тиббиёт ходимлари меҳнатига юқори баҳо берар экан, вилоят ҳокими ишни самарали ташкил этиш учун барча имкониятлар яратиб беришини таъкидлаган эди.
Шунга кўра “Тез тиббий ёрдам” хизмати учун 16 та “Дамас” автомашиналари келтирилди.
Автомашиналарни топшириш маросимида Ш.Абдураҳмонов энг қайноқ нуқтада инфекция билан курашаётганларга яна бир бор миннатдорлик билдириб, уларни аҳоли саломатлиги йўлида астойдил меҳнат қилишга чақирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётан Ўзбекистон: Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби

Обновляющийся Узбекистан: школа творчества имени Абдуллы Кадыри

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасига оид тақдимотлар билан танишди.
Қурилиш корхоналари ва объектлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, назорат жараёнларини автоматлаштириш кераклиги таъкидланди.
Йиғилишда мутасаддилар қурилиш соҳасини рақамлаштириш, очиқликни таъминлаш, шаҳарсозлик қоида ва нормаларини янгилаш борасидаги ишлар бўйича тақдимот қилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентациями по строительству.
Отмечена необходимость формирования базы данных о строительных предприятиях и объектах, автоматизации надзорных процессов.
Ответственные лица доложили о проводимой работе по цифровизации сферы строительства, обеспечению ее прозрачности, обновлению градостроительных правил и норм.

#Mirziyoyev #taqdimot #qurilish #shaharsozlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter