Андижон туманидаги маҳаллада ободлик ишлари бошланди
——————
Давлатимиз раҳбарининг Андижон вилоятига қилган ташрифи давомида “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” мезонлари асосида амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди. Вазифалар ижросини таъминлаш доирасида Андижон туманидаги “Беш паҳлавон” МФЙда амалий ишлар бошланди.
Дастлаб, маҳалладаги мақсадсиз ва қаровсиз ҳолда турган эски биноларни ўзгартириш ишлари амалга оширилди. Ҳозирда маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича бош режа ишлаб чиқилиб галдаги вазифалар бажарилмоқда.
Саҳифа: @andpress

ФВБга янги автомашина топширилди
——————
Шаҳрихон тумани фавқулодда вазиятлар бўлимига янги ёнғин-қутқарув автомобили топширилди.
ФВВ томонидан тақдим этилган янги ёнғин-қутқарув автомобили калитини Андижон вилояти ФВБ бошлиғи Ботиржон Ашуров ҳамда туман ҳокими Ҳикматулло Дадахонов жамоага тантанали равишда туман вакилларига топширди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Алоҳида эътиборда бўлган ёшлар билан учрашув
——————
Вилоятимизда алоҳида эътибор кўрсатилаётган ёшлар билан учрашувлар давом этмоқда.
Ушбу тоифадаги ёшлар билан ишлаш вилоят раҳбари бошчилигида барча мутасадди раҳбарлар олдига вазифа этиб белгиланган.
Хусусан, Избоскан туманидаги "Ботиробод" ва "Тўрткўл" маҳаллаларидаги 18 нафар ёшлар Андижон вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғига бириктирилган бўлиб, режалар доирасила навбатдаги учрашув ўтказилди.
Ёшларнинг мурожаатлари тингланди ва ечим сари йўналтириш ҳаракатлари бошланди.

Меҳнаткаш аёллар бугунги айём билан муборакбод этилди
——————
"Ободонлаштириш" бўлимида меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ хотин-қизларга 8 март - "Халқаро хотин-қизлар куни"муносабати билан байрам табриклари изҳор этилди.
Хусусан, Андижон шаҳар 3-сон касб-ҳунар мактаби жамоаси томонидан шаҳримиз озодалигига энг катта ҳисса қўшиб келаётган опа-сингилларга ҳадялар топширилди.

Андижонда Бизнес-омбудсман девони ходимлари тадбиркор аёлларни қутлади
—————
Бугун, 7 март куни Бизнес-омбудсман девони, савдо саноат палатаси ва солиқ бошқармалари масъуллари билан ҳамкорликда Марҳамат туманида тадбиркор аёллар билан учрашув ўтказилди.
Учрашув тадбиркорлик субъектларини баҳолаш мезони орқали барқарорлик рейтингини аниқлаш механизми тарғиботига бағишланди.
Байрамона кайфиятда бўлиб ўтган учрашувда тумандаги кўплаб тадбиркор аёллар иштирок этиб, уларга тадбиркорлик субъектлари барқарорлик рейтингининг мазмун-моҳияти етказилди ҳамда уни аниқлаш мезонлари таништирилди.
Учрашувдан сўнг тадбиркор аёллар келгусида “Рейтинг мезонлари талабларидан чўчиманг ва ривожланишдан асло тўхтаманг!” шиори билан фаолият юритишни қўллаб-қувватладилар, шунингдек, улар томонидан билдирилган бир қатор таклифлар кўриб чиқилди.
Қолаверса, яқинлашиб келаётган хотин-қизлар байрами мунсабати билан барча байрам эгаларига табриклар йўлланди ва камтарона ҳадялар тақдим этилди.
Саҳифа: @andpres