Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Марҳамат туманида 600 ўринли корхона ўз фаолиятини бошлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5325-сонли Фармонини амалга ошириш мақсадида олис ҳудуддаги хотин қизлар бандлигини таъминлаш борасида Марҳамат туманидаги Миришкор МФЙда 600 ўринли "Касаба текстиль ҳамкор" МЧЖ тикувчилик корхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу маросимда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бевосита иштирок этди. “Касаба текстиль ҳамкор” қурилишида тадбиркор Ҳайдаров Қувончбек ўз ҳисобидан 3 млрд сўм ҳамда касаба уюшмалари федерацияси томонидан 3 млрд сўм маблағ ажратилиб, жами 6 млрд сўмга 2 ой муддат ичида қуриб битказилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
❗️“Қувиб ўтиш тақиқланган” йўл белгиси амалда бўлган ҳудудда соатига 40 км дан кам тезликда ҳаракатланаётган якка транспорт воситасини қувиб ўтишга рухсат этилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар республика миқёсида:

а) қуйидаги карантин чекловлари жорий этилди:

🚗 автотранспорт воситаларининг ҳаракати чекланди;

💼 давлат органлари ва ташкилотларининг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат таътилига чиқарилиши, қолган қисмининг меҳнат фаолиятини максимал даражада масофадан туриб (онлайн ёки дистанцион тарзда) ташкил этилиши белгиланди;

🗣 давлат органлари, ташкилотлар ва корхоналарда йиғилишлар ўтказиш тақиқланди, зарур ҳолларда йиғилишларни видеоконференцалоқа режимида ўтказиш белгиланди;

🚫 ҳудудлар ўртасида автотранспорт воситалари қатнови тақиқланди (қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ташкилотларга тегишли хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларининг ҳаракати бундан мустасно);

🎼 томоша, маданий-кўнгилочар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланди;

💃🏻 тўй ҳамда бошқа оилавий маросимларни ўтказиш тақиқланди;

65 ёшдан ошган шахсларнинг жамоат жойларида, шунингдек, аҳолининг кўчаларда ва майдонларда уч кишидан ортиқ бўлиб ҳаракатланиши чекланди.

〰️〰️〰️〰️

б) қуйидаги объектлар фаолияти тўхтатилди:

🎢 парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

🛍 буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

⚽️ спорт заллари, фитнес клуб, тренажер ва бассейнлар;

🎓 ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

🍽 умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) (етказиб бериш (кейтеринг) хизмати бундан мустасно);

🛏 санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

〰️〰️〰️〰️

в) халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ қуйидаги янги тартиблар белгиланди:

✈️ халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади;

🚛 халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари хайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Хўжаобод туманида қуёнчилик кластери ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташрифи давомида қуёнчиликка алоҳида эътибор қаратган ва ушбу соҳани ривожлантириш тўғрисида тавсиялар берган эди. Ҳозирда Хўжаобод туманида қуёнчилик соҳасини ривожлантириш бўйича Хўжаобод туман "Бобур" маҳалла фуқаролар йиғинидаги "ҲАМЗА ТИМСОЛИ" масъулияти чекланган жамияти томонидан қуёнчилик кластери ташкил этилди. Бугунги кунда корхонада 150 дан зиёд зотдор қуёнлар парвариш қилинмоқда. Корхонанинг бу йилги режалари қуёнлар сонини 2000 тадан ошириш ва аҳолига етказиб бериш ҳажмини кенгайтириш. Бу кластер жорий йилда тумандаги 50 га яқин оилаларга зотдор қуёнлар тарқатди.

Фото: Хўжаобод тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида коронавирус инфекциясига қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
- Биз мамлакатимизда коронавирус аниқланган кундан бошлаб қайта-қайта таъкидлаб келмоқдамиз: бу жуда мураккаб синов ва оғир кураш бўлади.
Бутун дунёда минг-минглаб одамларнинг ўлимига сабаб бўлаётган бундай хатарли офатга асло бепарво ва енгил қараб бўлмайди, - деди, жумладан, давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев в начале сегодняшнего видеоселекторного совещания отдельно остановился на проводимой работе по борьбе с коронавирусной инфекцией.
- С того самого дня, как этот вирус был обнаружен в нашей стране, мы говорили и продолжаем говорить: это будет очень сложное испытание и тяжелая борьба.
Нельзя пренебрежительно относиться к опасной болезни, унесшей жизни многих тысяч людей по всему миру, - отметил, в частности, глава государства.

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Бугунги видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.
Фаолиятини бошлаётган кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг мутлақо янги тизимини ишлаб чиқиш, “Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” тизимини йўлга қўйиш топшириғи берилди.
Эҳтиёжманд аҳолини ишга жойлаштириш кўрсаткичи энг паст 6 та сектор раҳбарлари лавозимидан озод этилди, 7 тасига ҳайфсан берилди.

На сегодняшнем видеоселекторном совещании обсуждены меры по развитию предпринимательства в регионах и безусловному обеспечению поступлений в бюджет.
Поручено наладить совершенно новую систему поддержки начинающих субъектов малого бизнеса, а также систему "Налоговый орган - помощник предпринимателя".
Руководители 6 секторов с самым низким показателем трудоустройства малоимущего населения освобождены от занимаемых должностей, 7 получили строгий выговор.

#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #byudjet

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижонликларни яна бир бор огоҳликка чақирди

Куни кеча Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мазкур видеоселекторда давлатимиз раҳбари вилоятлар ҳамда шаҳар ва туман ҳокимларига коронавирус инфекциясини олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларни белгилаб бериш билан биргаликда ҳудудларда ушбу ҳолат юзасидан вилоят ҳамда шаҳар ва туман ҳокимлари аҳолига карантин талабларини бажаришлари муҳимлигини айтган ҳолда мурожаатлар қилиши кераклигини айтиб ўтди. Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг мазкур топшириғига асосан Андижон вилояти ҳокими аҳолига мурожаат қилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Фанлар академияси Математика институти

Обновляющийся Узбекистан: Институт математики Академии наук

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳурматли тадбиркорлар ушбу сўровнома айнан сиз учун!

Сиз томондан берилган жавобларга асосан йиғилган маълумотлар таҳлил қилиниб бизнес муҳитини яхшилашга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Вақтингизни аяманг ва келажагингизга бефарқ бўлманг.

👇Сўровномада иштирок этиш
https://ru.surveymonkey.com/r/CZDHCTB

Сўровда иштирок этганингиз учун катта раҳмат!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент қарори билан Саъдуллаев Алишер Зафар ўғли Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан, Алишер Саъдуллаев Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, Агентлик Президентнинг 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сонли Фармони билан ташкил этилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram