Асакада обод манзиллар кўпаймоқда
——————
Асака туманидаги "Меҳнатобод" маҳалласида истиқомат қилаётган юртдошларимиз том маънода янги Ўзбекистондаги ислоҳотларни ўз ҳаётларида ҳис қилаётганларини эътироф этишмоқда.
Шу кунга қадар, маҳалла ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга 4Н-1096 автомобиль йўлининг таъмирталаблиги сабаб, йўлларда фақатгина юк машиналари ёки “Йўл танламас” туркумидаги автоуловлар ҳаракатланар эди.
Бугун мазкур автомобиль йўлининг 4-9 км қисми оралиғида кенг кўламдаги таъмирлаш ишлари давом этиб, асфальт ва бетон қопламаси ётқизиш режаси амалга оширилмоқда.
Саҳифа: @andpress

Forwarded from Шуҳрат Абдураҳмонов
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент ташрифи меҳнат фахрийлари наздида
——————
Юртбошимизнинг Андижонга бу галги ташрифи жуда кўп томони билан ўзига хослик касб этди.
Айтиш мумкинки, ташриф давомидаги манзиллар, фикрлар, таҳлиллар, таклифлар ва режалар орқали Янги Ўзбекистон шиддат ила қулоч ёзаётгани ҳамма учун акс этди.
Андижонлик меҳнат фахрийлари ушбу мавзу бўйича ўзларининг мулоҳазаларини ўртоқлашишга чоғланишган.
Саҳифа: @sh_abdurahmonov

Азалий қардошлик боқий бўлсин!
——————
Дўстлик - инсонларни қалбан ва фикран яқинлаштирувчи, пировардида миллатлар ва давлатлар ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорликни юзага келтириб, бир оиладек бирлашишга туртки бўлувчи ришта, десак муболаға бўлмайди.
Сўнги йилларда бағрикенглик ва инсонпарварлик маданиятини ривожлантириш, миллатлараро тотувлик ҳамда дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, барча фуқароларга миллати ва диний эътиқодидан қатъи назар, тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш, ёш авлодни ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш муҳим устувор йўналишлардан бири сифатида олға сурилмоқда.
Айни шу тамойилларнинг мисоли ўлароқ, Жалақудуқ туманининг "Қутлуғ" маҳалласидаги 43 - умумтаълим мактаби қайта таъмирдан чиқарилди. Мазкур таълим даргоҳи 1982 йилда қурилган бўлиб, муассаса 360 ўринга мўлжалланган.
Ушбу мактабда 200 нафар қардош қирғиз миллати вакиллари, элимизнинг ёш авлод вакиллари таълим оладилар. Эндиликда мактабга алоҳида эътибор қаратилиб, ёш авлод таълими учун барча замонавий шарт-шароитлар яратилмоқда.