Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
39.6K photos
4.44K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижонда ўзбек мумтоз адабиётининг вакили, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 541 йиллиги қарши олинди. 14 февраль - қадим тарихнинг буюк ўғлонларидан бири Бобур бобомизнинг таваллуд санаси Андижонда ўзгача тантана сифатида нишонланади.

Бугун вилоят ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими ҳамкорлигида ушбу санага бағишланган тадбир ташкил этилди.

Унда шоир ва ёзувчилар, юртимиздаги ва хорижлик бобуршунос олимлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этдилар.
Тадбир аввалида иштирокчилар томонидан Бобур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилиб, улуғ шоир хотирасига юксак эҳтиром кўрсатилди. Вилоятимиздаги театрларнинг санъаткорлари томонидан Бобур ҳаёти ва ижодига оид саҳна кўринишлари, шеърий чиқишлар намойиш этилди.  

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, шоир Минҳожиддин Мирзо, Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков томонидан мамлакатимизда кейинги йилларда халқимизнинг бой маданий мероси, айниқса, буюк бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бошқа кўплаб алломалар томонидан яратилган нодир, бебаҳо илмий асарларнинг жаҳон тараққиёти, илм-фан ривожидаги аҳамияти, илмий салоҳияти, инсоният тафаккурини, халқимизни, айниқса, ёш авлод маънавиятини, маданиятини юксалтиришдаги ўрни ва роли ниҳоятда муҳим эканлиги таъкидланди.    

Бобур номли халқаро жамоат фонди Қирғизистон бўлими раҳбари, профессор Бегижон Аҳмедов, бобуршунос олим Ҳамидулло Болтабоев Бобурнинг ҳаёти ва ижоди, ўлмас асарлари, бобурийларнинг Ҳиндистон, умуман, жаҳон тараққиётидаги ўрни ва роли, бугунги кунда Бобур ижодини ўрганиш, тадқиқ этиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирди.  

Адабий тадбирда Андижондаги олий ўқув юртларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар, шунингдек, Андижон давлат университети талабалари, Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби ўқувчилари томонидан Бобурнинг ғазал ва рубоийлари ўқилди.  

Тадбир якунида Андижон шаҳрининг Навоий, Амир Темур шоҳкўчалари бўйлаб иштирокида “Бобур издошларимиз” шиори остида ёшларнинг оммавий юриши ўтказилди.  

Саҳифа: @andpress
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига ташриф буюрди. Ташриф дастурининг биринчи манзили “Асака текстиль” кластерининг тўқимачилик корхонаси бўлди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в Андижанскую область. Первым пунктом в программе поездки стало предприятие текстильного кластера "Асака текстиль".

#Mirziyoyev #safar #Andijon #tuqimachilik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X