Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижонда оммавий ҳашар
——————
Жамият - оилалардан ташкил топади. Ҳар бир оила ҳаракати, ҳолати ва хонадонига қараб, умумжамиятнинг бир кўриниши юзага келади.

Озодалик ортида қандай эзгу натижалар борлигини бизнинг жамиятимиз, доно халқимиз каби чуқур тушуна оладиган бирор халқни кўриш қийин дунёда. “Уйингизни озода сақланг, шунда оилангизга барака киради!” деган ўгитлар ила ўсиб улғаяди, бизнинг жамият инсонлари.

Ҳар жабҳада илғор Андижонда бир ҳафталик оммавий ҳашар эълон қилинди. Ҳашар ишлари бугун, 12 февраль душанба кунидан - 19 февраль душанба кунигача давом этади.

Ҳашар ишларида ҳар бир хонадонларнинг ички ва ташқи ҳудудлари, томорқалар, ариқ бўйлари, кўчалар, қабристонлар, маҳалладаги бошқа майдончалар, идоралар, мактаблар, боғчалар, фермер хўжаликлари ва ёйингки барча жойларда тозалаш, дарахтларни оқлаш, ариқларни чопқилаб, тартибга келтириш, чиқиндиларни бартараф этиш каби кенг кўламдаги ишлар амалга оширилади.

Барча Андижон аҳлини ушбу эзгу режа - оммавий ҳашарда фаол қатнашишга чақириб қоламиз!

Саҳифа: @andijonlik_fidoiylar
Андижондаги мутасадди раҳбарлар ёшлар билан учрашмоқда
——————
Ёш авлод тарбияси, таълим олиши юртимиз келажаги учун муҳим ҳисобланади. Бунда албатта, таълим масканларининг ўрни беқиёс.

Президентимиз томонидан ёшлар масалалари бўйича белгилаб берилаётган вазифалар энг аввалида мактаб - ота-она - маҳалла ҳамкорлигини йўлга қўйиш, билим олишга кучли иштиёқни шакллантириш, уларнинг катта ҳаётга қадам қўйишида катталарнинг ибрат бўлиши устуворлик касб этади.

Андижон вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи 37-умумий ўрта таълим мактабининг ота-оналар йиғилишида иштирок этди.

Учрашувда маҳалла, мактаб ва ота-она ҳамкорлигини кучайтириш, мактабларда ўқувчилар учун яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиш, ёшлар орасидаги кузатилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олиш бўйича тўхталиб ўтилди.

Ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича мавжуд имкониятлар ҳақида маълумот берилиб, ота-оналарнинг фикр-мулоҳазалари ўрганилди.

Саҳифа: @andpress
#Тезкор

Андижон маҳалласида тажриба
——————
Республиканинг "Қалқон" жамоатчилик гуруҳлари фаолияти, Андижон шаҳридаги  "Баркамол авлод"  МФЙда тажриба сифатида йўлга қўйилмоқда.

Кейинги хабарларда “Қалқон” гуруҳи фаолиятининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумотлар ҳавола этилади.

Саҳифа: @andpress
Ҳашар элга ярашар
——————
Халқимизда дунёнинг бошқа халқлари ҳавас қилса арзийдиган қадрият ва анъаналари талайгина. Мана шулардан бири ҳашар, Улардан бири бўлган ҳашар-бу ижтимоий ҳамкорлик ва беғараз ёрдам шаклларидан, кўплаб инсонлар яхши ният ила ҳамжиҳатликда амалга оширадиган эзгу ҳаракатлардан бири саналади.

Юрт ободлиги йўлида Андижонимизда бир ҳафталик ҳашар эълон қилинган. Вилоятимизнинг барча ҳудудларида ишлар жадаллик билан бошланиб кетди.

Мана шундай ободлик ишларида Андижон шаҳрининг касб-ҳунар мактаб жамоаси ҳам ушбу ишларда уюшқоқлик билан қатнашмоқда. Мактаб ҳудуди ҳар хил кераксиз чиқиндилардан тозаланиб, йўл четларида дов-дарахтлар оқланмоқда. Элимизнинг баҳорий режалари уйғониш фаслига ҳамоҳанг тарзда кечмоқда.

Саҳифа: @andpress
Асакада обод манзиллар кўпаймоқда
——————
Асака туманидаги "Меҳнатобод" маҳалласида истиқомат қилаётган юртдошларимиз том маънода янги Ўзбекистондаги ислоҳотларни ўз ҳаётларида ҳис қилаётганларини эътироф этишмоқда.

Шу кунга қадар, маҳалла ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга 4Н-1096 автомобиль йўлининг таъмирталаблиги сабаб, йўлларда фақатгина юк машиналари ёки йўл танламас автоуловлар ҳаракатланар эди.

Бугун мазкур автомобиль йўлининг 4-9 км қисми оралиғида кенг кўламдаги таъмирлаш ишлари давом этиб, асфальт ва бетон қопламаси ётқизиш режаси амалга оширилмоқда.

Саҳифа: @andpresslotin