Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
52.3K subscribers
48.8K photos
6.1K videos
10 files
13.6K links
Download Telegram
Беш юз йил наридан боқиб турибди,
Нурли бу юзларга нуроний бир зот.
——————
Миллий адабиётимизнинг тенгсиз намояндаси, миллатимизнинг ғурури, шаън-у шарафини дунёга тараннум қилган ўлмас сўз санъаткори саналган мир Алишер Навоий таваллудига 583 йил тўлди.

Куни кеча 9-февраль - Алишер Навоийнинг таваллуд санаси вилоятимизда кенг нишонланди. "Навоий" номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилган расмий тадбирда вилоят ҳокими бошчилигида ташкилот ва муассаса раҳбар ходимлари, юзлаб ёшлар ва нуронийлар иштирок этдилар.

Саҳифа: @andpress
Андижон фарзанди Осиёда тенгсиз!
——————
Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида эркаклар ўртасида -109 кг вазн тоифасидаги баҳслар якунланди.

Муросасиз кураш якунида тажриба ўз сўзини айтди. Руслан Нуриддинов силтаб кўтариш ва икки кураш бўйича олтин медалларни қўлга киритди.

Унинг жами кўрсаткичи 382 (175+207) килограммни ташкил этди.

Саҳифа: @andpress