Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
52.3K subscribers
48.8K photos
6.1K videos
10 files
13.6K links
Download Telegram
Олтинкўлда ҳарбий ватанпарварлик тадбирлари ўтказилмоқда
——————
Олтинкўл туманида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳаракатлари доирасида "Сув юлдузи" ҳамда "Орс" МФЙлари ҳудудида тадбир бўлиб ўтди.

18 ва 19-умумтаълим мактабларида 14014-ҳарбий қисм оркестри ҳамда фахрий қоровуллари иштирокида ёш авлодлар учун чиқишлар намойиш этилди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги қаршиланди.

Бугун вилоятимиз марказидаги “Навоий” боғида 9 февраль - бобокалонимизнинг таваллуд кунига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Унда шеърият ва адабиёт иҳлосмандлари, ёшлардан иборат юзлаб иштирокчилар ҳамда вилоят ҳокими бошчилигидаги мутасаддилар иштирок этдилар.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Германия ва Кореяда бўш иш ўринлари
——————
Олтинкўллик ёшларга Германия ва Корея каби давлатлардаги бўш иш ўринлари таништирилди.

Туман ҳокимлигида республика ишчи гуруҳи вакиллари, вилоят ҳамда туман ҳокимлиги масъуллари ва ташқи миграцияга боғлиқ ташкилот масъулларининг тумандаги 300 дан ортиқ уюшмаган ёшлар билан учрашуви ўтказилди. Учрашув давомида вилоятимизда ҳамда чет элда қонуний ишлаш бўйича бўш иш ўринлари таклиф этилди.

Жараёнда ёшлар томонидан масъулларга саволлар ва мурожаатлар билдирилди. Ёшларнинг кўп сонли саволлари бўйича чет элга ишлаш учун давлат томонидан бориш тартиби, шунингдек, иш жараёнида улар қандай ҳақ-ҳуқуқларга эга эканлиги тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонга электроавтобуслар келтирилди. Ушбу моделлар яқинда Андижонда ишлаб чиқариладиган автобусларнинг намунаси бўлиб, Хитой компанияси ва “Алмпомиш мероси” МЧЖ иштирокида келтирилди.

Ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича вилоят ҳокими Хитой компанияси билан келишув имзолаган.

Автобуслар 2 хил турда - бири 60 киши, иккинчиси 90 кишигача сиғимга эга. Бир марталик қувватлаш билан 400 километргача йўл босиш мумкин. Қувватни қайта тўлдириш учун тезкор режимда 3 соат вақт кифоя қилади.

Ҳозирда Андижондаги битта автобуснинг кунлик ўртача ҳаракати 250 километрга тенг.

Саҳифа: @andpress
Матбуот анжуманида бизнес-омбудсман иштирок этади
——————
Аввалги кунларда эълон қилинганидек, бугун Андижонда ҳунармандларнинг савдо ярмаркаси бўлиб ўтади. Ушбу тадбир билан бир қаторда, Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ва “Ҳунарманд” уюшмаси Андижон вилояти бошқармаси ҳамкорлигида, шунингдек, бизнес-омбудсман иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади.

Барча ОАВ вакиллари, журналистлар ва мавзу бўйича аҳолига маълумот етказиш истагида бўлган блогерларни анжуманга таклиф этиб қоламиз. Тадбир бугун, соат 10:00 да “Navruz mall” мажмуасида бошланади.

Мурожаат учун телефон:
+998 93 273 08 23

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ёшларимизни кўпи телефонга боғланаяпти. Биз “бўлари шу эканда” деб туришимиз керакмас, курашишимиз керак!”

Асакалик педагок Шуҳрат ота Жалилов камёб китобхонлардан. Ёши 73 дан ошган бўлсада, кўз нурлари навқирон. Ўз кутубхонасида нодир китобларни йиғган.

Шуҳрат ота ўз маҳалласини яёв кезиб, хонадонларни ва кўплаб ёшларни бепул китоб билан таъминлайди, ўқиб бўлинган китобларни олиб, ўрнига янгисини етказади. Отахоннинг уйи эса, қўшниларнинг ва ёшларнинг севимли кутубхонасига айланиб бўлган.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Андижонга элктороавтобуслар келтирилди
———————
Андижон вилояти ҳокими бошчилигидаги делегациянинг ҳамкорлик масаласида Хитойга қилган сафари давомида имзоланган яна бир лойиҳант амалга ошириш ҳаракатлари давом этмоқда.

Андижонга синов тариқасида 2 дона янги электроавтобуслар олиб келинди.

Маълумот ўрнида, вилоятимизда йиллик 500 та электроавтобус ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Саҳифа: @andpress