Қўрғонтепалик битирувчилар учун ватанпарварлик тадбирлари
——————
Президент ташаббусига асосан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ҳамда самарали ўтказиш мақсадида Андижон ёшлари иштирокида кўплаб лойиҳа ва тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 30 январь куни вилоятимиз ҳокими бошчилигида белгилаб берилган кўрсатмаларга асосан қўрғонтепалик 100 нафар битирувчи ёшлар учун ватанпарварлик руҳиятидаги қатор тадбирлар ташкил этилди.
Кун аввалида ёшлар Қўрғонтепа туманидаги маданият уйида Ватанни мадҳ этувчи тароналар ва ҳарбий чиқишлар билан тўла дастурда қатнашиб, сўнгра Андижон шаҳри томон йўл олдилар.
У ерда “Digital city”га кичик саёҳат ташкил этилиб, ёшлар ушбу маскандаги меҳнат жамоаси ва улардан сабоқ олиб келаётган ёш дастурчилар билан учрашдилар. Ахборот технологиялари йўналишида қизиқарли маълумотлар ва тавсиялар билан танишдилар.
Шунингдек, кун давомида вилоятда фаолият юритаётган олий таълим муассасаларига ҳам сафар уюштирилиб, муассасалар раҳбарлари билан очиқ мулоқотлар ўтказилди.
Саҳифа: @andpress

Халқ депутатлари Андижон вилояти Кенгашининг "Избоскан тумани 4R-116 Наманган-Ҳаққулобод-Пойтуғ-Андижон ҳамда 4K-84 Пойтуғ-Лўғумбек-Янгиқишлоқ автомобил йўлини кенгайтириш мақсадида “М.Улуғбек” МФЙнинг “Шифокорлар” ва “Янгибозор” кўчаларидаги бино-иншоотлар жойлашган ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Саҳифа: @andpress
Саҳифа: @andpress
Вилоят раҳбари таълим соҳаси раҳбарлари билан учрашди
——————
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари ва умумтаълим мактаблари директорлари билан учрашди.
Президентимизнинг таълим соҳасидаги белгилаб берган вазифалари ҳамда ёшларнинг ватанпарварлик, юртга бўлган муҳаббатини юксалтириш, шунингдек, улар орасида миллий қадрият ва анъаналаримизни кенг тарғиб қилиш, уларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, қолаверса, хорижий тилларга ўқитиш масаласи учрашув мулоқотининг асосий мақсади бўлди.
Устозлар иштирокида ушбу режалар бўйича кўплаб таклифлар муҳокама этилди. Ёшлар ва армия якдиллигини таъминлашга алоҳида урғу бериб ўтилди.
Ҳозирда учрашувда белгиланган режаларни амалга ошириш ҳаракатлари бошланди. Жумладан, улардан бири ёшлар ўртасида ватанпарварлик лавҳалари танлови ўтказилади. Тез орада мазкур танлов эълон қилинади.

Ёшлар Андижон вилояти ҳокимлигида
—————
2023 йилнинг 23 декабрь куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтган.
Унда Марҳамат туманидаги 40-умумтаълим мактаби ўқувчиси томонидан ёшлар барча давлат бошқарув органлари фаолиятини, умуман олганда уларнинг қандай ишлашини ўз кўзи билан кўришни хоҳлаши билдирилган эди. Мазкур таклиф вилоят ҳокими томонидан қўллаб-қувватланган.
Январь ойида Марҳамат туманидан бир гуруҳ фаол ёшларнинг Андижон вилояти ҳокимлиги биносига сафарлари ташкил этилди.
Ёшларимиз вилоят ҳокими ўринбосарлари, котибиятлар ва гуруҳлар фаолияти билан яқиндан танишиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.