Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.7K subscribers
41.5K photos
4.68K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Аскарлар оналари шарафланди
——————
14 январь - "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Қучлари ташкил этилганининг 32 йиллик байрами Андижонда кенг нишонланмокда.

Бугун Андижон вилоятида туғилиб, вояга етган, айни вақтда Тошкент вилоятида ўз йигитлик бурчини намунали ўтаётган муддатли ҳарбий хизматчилар ва уларнинг ота-оналари иштирокида видеомулоқот ўтказилди.

Ўзбекистон халқига, президентига ва ота-онасига берган касамёдига садоқатли ўғлонларга бағишланган мазкур тадбир байрамона тарзда кечди.

Унда оддий аскарлар ўз она юрти олдидаги касамёдига содиқ қолган ҳолда, давлатимиз томонидан бериладиган имтиёзли тавсияномаларни олиб қайтишлари, имтиёзнома асосида юртимиздаги олий ўкув юртларига ўқишга кириб, етук кадр бўлиб етишишни мустаҳкам мақсад сифатида олдиларига қўйганликларини билдириб ўтдилар.

Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинларига карашли ҳарбий қисм ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан алпларни вояга етказиб, ватан йўлидан борувчи инсон сифатида тарбиялаганликлари учун ота-оналарга юксак эҳтиром кўрсатилди ва чуқур ташаккурлар изҳор этилди. Ташкилотчилар томонидан ота-оналарга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Шунингдек, тадбир мобайнида ватан, оила ва ота-онани мадҳ этган шеърлар ўқилди. Эл кўнглидан жой олган қўшиқлар куйланди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда 50 миллион долларлик фарм лойиҳаси амалга оширилади
——————
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги Андижон делегацияси Хитойдаги “Sinopharm” халқаро корпорациясида музокара ўтказди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
1.2 миллиард долларлик келишувлар имзоланди
——————
Хитойнинг Тяньцзин шаҳри мамлакатнинг муҳим саноат базаси ҳисобланади. Андижон вилояти ҳокими бошчилигида ушбу шаҳарда бўлиб турган делегациямиз йирик бизнес форумида иштирок этди.

300 нафарга яқин хитойлик ишбилармонлар, етакчи компания вакиллари қатнашган форумда Андижон делегацияси асосий меҳмон сифатида диққат марказида бўлди. Делегация аъзолари ҳамда вилоятимиз раҳбари томонидан Ўзбекистонга сармоя киритиш кафолатлари ва янгиликлар таништириб ўтилди.

Андижоннинг инвестиция салоҳияти ва ҳудуддаги кенг имкониятлар бўйича ўтказилган тақдимотдан сўнг, Андижоннинг хитойлик доимий ҳамкорлари ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини ўртоқлашдилар.

Форум доирасига B2B ва J2B форматидаги учрашувлар ҳам киритилиб, бизнес келишувлар якунига кўра, Андижон ҳамда Хитойнинг "Guoling IMP & EXP", “Hebei Huigong Mechanical Equipment”, “Gao Shing”, "Shangdong Sinlu Co. Ltd”, “Zhejiang Jinlun Electromechanic” ҳамда “Xinjiang Tian Jiao Hong an Agricultural Technology" каби 10 дан ортиқ компаниялар ўртасида умумий қиймати 1,2 миллиард долларлик шартнома ва меморандумлар имзоланишига эришилди.

Унга кўра, чарм пойабзаллар, электромобиллар учун аккумуляторлар ва лифт ишлаб чиқариш фаолиятлари, металл конструкция лойиҳаси, қалампир етиштириш ва қайта ишлаш, шунингдек, энг шиддаткор ҳаракатлар бири - Андижондаги 10 та ҳудудга ГЭС қуриш бўйича лойиҳалар амалга оширилади.

Саҳифа: @andpress
Андижон вилояти ҳокими Хитойда 1.2 миллиард долларлик келишувларни имзолади
——————
Унга кўра, Андижонда чарм пойабзаллар, электромобиллар учун аккумуляторлар ва лифт ишлаб чиқариш фаолиятлари, металл конструкция лойиҳаси, қалампир етиштириш ва қайта ишлаш, шунингдек, энг шиддаткор ҳаракатлар бири 10 та ҳудудга ГЭС қуриш бўйича лойиҳалар амалга оширилади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov