Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижонда маънавият ва маърифат марказлари ишга тушмоқда
——————
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ҳолда вазифалар ижро этилмоқда.

Жумладан, барча туман ва шаҳарларда “2021-2023 йилларда маънавият ва маърифат масканларини ташкил этиш” билан боғлтқ амалий ҳаракатлар олиб борилган.

Бугун Қўрғонтепа туманида кенг жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, маҳалла фаоллари, ёшлар иштирокида навбатдаги масканнинг очилиши бўлиб ўтди.

Мазкур жойнинг ташкил этилиши китобхонлик, интеллектуал ўйинлар, оилани мустаҳкамлаш, ёшлар тарбиясидаги долзарб масалаларга бағишланган турли маънавий-маърифий тадбирларни доимий тарзда ўтказиб бориш, пировардида, эл учун манфаат келтиришга хизмат қилиши кўзда тутилган.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уй шароитида 30 дақиқада 30 минг сўм даромад
——————
Бўстон туманидаги “Халқобод” маҳалласида 378 та хонадон супурги тайёрлаш билан шуғулланади.

-Битта супурги тайёрлаш учун менга уч дақиқа етади, янги бошлаган одам 10 дақиқада тайёрлайди, дейди ҳунармандлардан бири Ёқубжон Парпиев. -2 кило ҳомашё 30 минг сўм туради, ундан 3 та супурги тайёрланади. Биттасини энг арзонида 20 мингдан сотилса, жами 60 минг сўм бўлади. 30 минг ҳаражат учун кетса, 30 минг даромад қолади, дея сўзларида давом этади у.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Таъминот тикланди
——————
Андижон вилояти куз-қиш штабига келиб тушган мурожаат бўйича Андижон шаҳри “Чоргузар” ҳудудидаги носозлик бартараф этилди.

Аҳоли хонадонларида таъминот тикланди. Штаб фаолияти давом этмоқда.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда куз-қиш штабига келиб тушган мурожаат бўйича яна бир носозлик бартараф этилмоқда.

Андижон туманидаги “Иттифоқ”маҳалласида жойлашган трансформаторда рўй берган носозлик сабабли электр таъминоти узилиб қолган.

ЭТКнинг меҳнаткаш ходимлари томонидан аҳоли хонадонларидаги таъминотни тиклаш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Яқин 1 соат ичида таъминот тикланиши маълум қилинади.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иситиш тизимида давлат-хусусий шерикчилиги йўлга қўйилди

Саҳифа: @andpress
Forwarded from Muslim Ibrohimov
Муносабат: Хўжаобод тумани электр тармоқларида портлаш эмас, кабел куйиши содир бўлган
——————
Ижтимоий тармоқларда Хўжаобод туманидаги электр тармоқларида портлаш содир бўлгани ва кўплаб ҳудудлар электрдан узилиб қолгани ҳақида хабар берилди.

Аммо, аслида бу кўча чироқларидан биттасида содир бўлган куйиш ҳолати экани аниқланди. Унда кабелнинг 1,5 метр қисмида қисқа туташув содир бўлиб, кабел куйган.

Бунда ҳеч бир ҳудуд электрдан узилиб қолмади. Носозлик ЭТК томонидан бартараф этилмоқда.

@muslim_ibrokhimov
Кўмир таъминоти масалалари бўйича матбуот анжумани ўтказилди
——————
“Ўзбеккўмир” АЖ, “Кўмиртаъминот” МЧЖ Андижон вилояти филиали ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ҳамкорлигида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда кўплаб ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар, давлат ва нодавлат телеканаллари мухбирлари иштирок этдилар.

“Кўмиртаъминот” МЧЖ Андижон вилояти филиалида 2023-24 йил куз-қиш мавсумида ижтимоий соҳа объектларини ҳамда аҳоли хонадонларини кўмир ёқилғиси билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди.

Вилоятга 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсуми учун жами 242,1 минг тонна маҳаллий кўмир маҳсулотлари етказиб берилиши режалаштирилган. Шундан, аҳолига 202,1 минг тонна, ижтимоий соҳа объектлари учун 10,9 минг тонна, ДХШ объектлари учун 30 минг тонна етказилиши мақсад қилинган.

Бугунги кунда режага нисбатан амалда жами 208,2 минг тонна (85,9%) режа бажарилган. Ҳозирда омборларда 3 минг 144 тонна кўмир заҳираси мавжуд. ДХШ тадбиркорлари учун 1 минг 252 тонна, аҳоли учун 1 минг 891 тонна кўмир маҳсулотлари мавжуд.

Ҳудудда кўмир истеъмолчилари жами 375 минг 911 тани ташкил қилса, шундан 375 минг 440 таси аҳоли хонадонларини, 471 таси ижтимоий соҳа объектлари ҳисобланади. Вилоятдаги 8 та кўмир омбори орқали мазкур истеъмолчиларга кўмир маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир сотих ердан бир ойда 20 миллионгача даромад
——————
Андижоннинг Марҳамат туманида қулупнай етиштириш бўйича самарали янги ёндашувларни кўриш мумкин.

“Алитепа” маҳалласидаги тадбиркор ва тажрибали деҳқон Валижон Абдуллаевнинг таъкидлашича, оддий хонадондаги 1 сотих ер майдонида бир ойда ўртача 200 килограммгача қулупнай етиштириш мумкин. Бу эса ҳозирги кунда салкам 20.000.000 сўм даромад дегани.

Андижонда ҳар бир маҳаллани даромад йўналишга ихтисослаштириш ишлари давом этмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Кўмир таъминоти масалалари бўйича матбуот анжумани ўтказилди.

(Фотрепортаж)

Саҳифа: @andpress