Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижонда 1.000.000 долларлик ГЭС қурилмоқда
——————
Ўзбекистонда биринчи бўлиб хусусий микро ГЭСни ишга туширилган Андижонда навбатдаги натижадор ҳаракатлар давом этмоқда.

Аҳолининг электр энергия таъминотини яхшилаш ва барқарорлаштириш бўйича юртбошимиз томонидан белгилаб берилган вазифаларга асосан олиб борилаётган мазкур ишлар доирасида Улуғнор туманида яна бир ГЭС қурилиши бошланди.

Ушбу лойиҳа қиймати 1 миллион долларни ташкил этиб, 500 дан зиёд хонадонларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-57-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Саҳифа: @andpress
Асакада куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари фаол шаклда давом этмоқда
—————
Асака туманидаги “Амир Темур” маҳалласида жами 38 та кўп қаватли уйлар мавжуд.

Улардаги 1 минг 200 та хонадонда жами 3 минг 818 кишидан иборат аҳоли истиқомат қилади.

Бугунгача кўп қаватли уйларда фасад қисмини таъмирлаш, ертўлаларни тартибга келтириш ишлари ташкил этилди. 10 та хонадонга ромларни таъмирлаш ҳамда плёнка билан қоплашда амалий ёрдамлар кўрсатилди. 780 та хонадонга иситиш тизими ўрнатилди. Кўп қаватли уйларнинг тўрттасида умумий ишлар давом этмоқда.

Бундан ташқари, ҳудудга мингдан ортиқ манзарали дарахт кўчатдари экилди. Ҳар бир уй олдидаги ер майдонларига кузги гул кўчатлари ўтқазилди.

Саҳифа: @andpress
#fotoreportaj

Вилоят ҳокими топшириқларига асосан куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш жадаллаштирилди.

Андижон шаҳридаги 3-кичик даҳада амалий ишлар бошланди.

Саҳифа: @andpress
Андижон шаҳрининг 3-кичик даҳасида иссиқлик тизими қувурларини тортиш, газ қувурларини таъмирлаш ва бўяш, ариқлар ва сув йўлларини тартибга келтириш, шунингдек, электр энергияси тармоқларини барқарор ишлашга шай ҳолга келтириш бўйича амалий иш жараёнлари фаол шаклда ўтказилмоқда.

Саҳифа: @andpress