Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Инновацион ривожланиш вазирлигининг янги биносини бориб кўрди.
- Барча соҳаларни модернизация қилиш, жаҳон билан ҳамқадам бўлиш учун Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиб, шундай шароитлар яратдик. Бу жамоа йил якуни бўйича аниқ амалий натижаларни кўрсатиши керак, - деди давлатимиз раҳбари.
Вазирликка берилган ваколат ва яратилган шароитлардан самарали фойдаланиш, ишланмаларни соҳа ва тармоқларга татбиқ этиш бўйича топшириқлар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с новым зданием Министерства инновационного развития.
- Мы создали Министерство инновационного развития, вот такие вот условия, чтобы модернизировать все сферы и идти в ногу с миром. Эта команда должна показать конкретные практические результаты к концу года, - сказал Шавкат Мирзиёев.
Министерству поручено эффективно использовать полномочия и созданные условия, внедрить разработки в отраслях и сферах.

#Mirziyoyev #safar #Olmazor #innovatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Хонободда кам таъминланган аҳоли қатламини даромадга йўналтириш ишлари олиб борилмоқда

Хонобод шаҳрида рўйхатга олинган 490 нафар фуқароларни оилавий шароитини яхшилаш, уларни даромадга йўналтириш, бандлигини таъминлаш ҳамда камбағалликдан чиқариш мақсадида барча секторларда алоқадор ташкилотларни жалб қилинган ҳолда ишчи гуруҳлар тузулиб, Сектор раҳбарлари билан бирга аҳоли хонадонларига бирма-бир юрилиб уларни муаммолари тингланмоқда. Уларни шароитларидан келиб чиққан ҳолда қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, озиқ-овқат махсулотлари етиштириш ҳамда тикувчилик фаолияти турлари билан шуғулланишлари учун керакли шароитлари яратиб берилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда коронавирус касаллигини юқтириб олган 1 нафар бемор буткул соғайди

Бугун, 12 июнь куни Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанаётган беморларнинг 1 нафари коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди.
Андижон вилоят ҳокимлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан тузалган бемор реабилитация учун юборилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Давлатимиз раҳбари Талабалар шаҳарчасида олим ва педагоглар учун бунёд этилган уйлардаги шароитларни кўздан кечирди, хонадон эгалари билан суҳбатлашди.
- Биз олим ва педагоглардан натижа кутардигу, шароитини сўрамасдик. Сизларни ҳам рози қиладиган вақт-соат келди. Бу уйлар сизларга буюрсин, шу ерда тўйлар қилинглар. Фарзандларингиз, невараларингиз ота-онам илмни танлаб кам бўлмади, деб юрсин, – дея эзгу ниятлар билдирди Президент.

Глава государства ознакомился с условиями, созданными в домах, возведенных для ученых и педагогов в Студенческом городке Ташкента.
- Мы требовали от ученых и педагогов результат, но не интересовались их жизненными условиями. Пришло время удовлетворить и ваши запросы. Желаю, чтобы вам счастливо жилось в этих домах, чтобы здесь устраивались свадьбы. Пусть ваши дети и внуки знают, что их родители не ошиблись, выбрав науку, - сказал Президент.

#Mirziyoyev #safar #Olmazor #uyjoy

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Вилоят раҳбари масжиддаги қурилиш ва таъмирлаш ишларини кўздан кечирди

Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов шаҳар марказида жойлашган “Девонабой” жоме масжидида олиб борилаётган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишди. Вилоят раҳбари: Ушбу масжид узоқ йиллар давомида халқимизга хизмат қилиши учун уста меъморларимиз бор маҳоратларини ишга солишларини алоҳида таъкидлаб ўтди. Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, масжид ҳудудида 5 қаватли автотураргоҳ ва замон талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган таҳоратхона қуриш режалаштирилган.

Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими тизими ходимлари ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билимларини оширмоқдалар

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан, халқ таълими тизими ходимларининг ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишини ташкил этиш мақсадида, Андижон шаҳридаги “Digital city” рақамли маркази билан ҳамкорликда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари АКТ ни жорий этиш ва ривожлантириш шўъбаси ходимлари учун ўқув амалий машғулотлари ташкил этилди. Мазкур жараёнда ходимлар замонавий дастурлаш тиллари ҳамда компьютер графикаси йўналишларидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамламоқдалар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Олмазор туманидаги “NANO Medical Clinic” кўп тармоқли шифохона фаолияти билан танишди.
Давлатимиз раҳбари клиника лойиҳасига алоҳида эътибор қаратди, бошқа объектларни лойиҳалаштиришда уни ўрганиш кераклигини таъкидлади.
Ҳудудларда замонавий клиникалар ташкил этиб, тиббий хизматлар бўйича рақобатни, пировардида сифатни таъминлаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью многопрофильной медицинской клиники “NANO Medical Clinic” в Алмазарском районе.
Проект, по которому была возведена клиника, вызвал большой интерес у главы государства. Подчеркнута необходимость изучения данного опыта при проектировании других объектов.
Даны указания по организации современных клиник в регионах, усилению конкуренции в сфере медицинских услуг, что послужит повышению их качества и укреплению здоровья населения.

#Mirziyoyev #safar #Olmazor #tibbiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter