Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#bugun

Булоқбошидаги фермер хўжаликлари дала майдонларида тўқсонбости экинларини экиш бошланди
——————
Булоқбоши туманининг "Қумариқ" маҳалласи ҳудудидаги фермер хўжалиги дала майдонида тўқсонбости экинлари экиш ишлари бошланди.

Вилоят раҳбари туман фаоллари ва қишлоқ хўжалиги ходимлари билан учрашиб, экинларни етиштириш масалалари бўйича зарур ҳаракатлар ташкил этилди.

Саҳифа: @andpress
#bugun

Андижонда 500.000.000 долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда
——————
Булоқбоши туманида яна бир йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. “Қашқар” МФЙ ҳудудида Хитойлик инвесторлар ҳамкорлигида қурилаётган цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш корхонаси йилига ўртача 2,5 миллион тонна (кунда 6 минг тонна) тайёр цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Лойиҳа қиймати 250 миллион долларни ташкил этиб, Хитойнинг “Conch International Holdings Limited (Хитой), “Zhejiang Shangfeng Building Materials Co” Ltd (Хитой) компанияларининг тўғридан-тўғри инвестициялари асосида амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг экспорт салоҳияти йилига 10 миллион долларни ташкил этади, шунингдек, 750 та иш ўрни яратилади. Завод учун жами 74 гектар ер майдони ажратилган. Корхона томонидан 2023 йилнинг 6 ойи давомида 73,3 миллион доллар хорижий инвестиция маблағлари молиялаштириб бўлинди.

Айни кунларда қурилиш ишлари жадал суратларда давом этмоқда. Қурилишда ишчи ходимларга энг кам 5 миллион сўмдан зиёдроқ ойлик маош тўланмоқда. Бўш иш ўринлари мавжуд.

Саҳифа: @andpress
#bugun

Андижонда жаҳон чемпионатини қабул қилишга ҳозирлик кўрилмоқда
——————
Андижон шаҳрида барпо этилаётган “Универсал” спорт мажмуаси футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати ўйинларини қабул қилишга ҳозирланмоқда. Шунингдек, мажмуа ёнида барча замонавий шароитларга эга 150 ўринли меҳмонхона қурилиши жадал суратларда кечмоқда.

Эслатиб ўтамиз, вилоят раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган ушбу лойиҳалар футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатини қарши олишга мўлжалланган ва Андижонда туризмни ривожлантиришга хизмат қилиши кўзда тутилган.

Саҳифа: @andpress