Вилоят ҳокими йирик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди
——————
Булоқбоши туманидаги “Файз-М” корхонасида ўтказилган учрашувда тадбиркорларнинг таклифлари ва муаммолари тингланиб, уларни тезкор шаклда ҳал этиш ҳаракатлари ташкил этилди.
Шунингдек, тадбиркорлар томонидан тақдим этилган янги лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Янги лойиҳалар ва уларнинг истиқболлари муҳокама этилиб, барча лойиҳалар вилоят ҳокими томонидан қўллаб-қувватланмоқда.
Саҳифа: @andpress

#bugun
Андижонда 500.000.000 долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда
——————
Булоқбоши туманидаги “Қумариқ” МФЙ ҳудудида Хитойнинг “Western international new building materials pte. LTD” томонидан цемент ишлаб чиқариш заводи қурилмоқда.
Лойиҳа 48 гектар майдонида барпо этилиб, йиллик ўртача 2,5 миллион тонна тайёр цемент ишлаб чиқаради. Кунлик ҳисобда бу 6 минг тонна цемент дегани. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 250 миллион долларни ташкил этади.
Президентимизнинг юртимизда инвестицион муҳитни яратишга қаратилган чора-тадбирлари натижасида бундай йирик режа тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилмоқда.
Лойиҳа ишга тушганидан сўнг, 3 та қўшни давлатларга йилига 8,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиниши кўзда тутилган. Шунингдек, корхонанинг ишга туширилиши ҳисобига 1000 та ишчи ўрни яратилади. Ҳозирнинг ўзида қурилиш ишларида меҳнат қилаётган юртдошларимизга ўртача 6 миллион сўм маош тўланмоқда.

Булоқбошидаги фермер хўжаликлари дала майдонларида тўқсонбости экинларини экиш бошланди
——————
Булоқбоши туманининг "Қумариқ" маҳалласи ҳудудидаги фермер хўжалиги дала майдонида тўқсонбости экинлари экиш ишлари бошланди.
Вилоят раҳбари туман фаоллари ва қишлоқ хўжалиги ходимлари билан учрашиб, экинларни етиштириш масалалари бўйича зарур ҳаракатлар ташкил этилди.