Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.8K subscribers
41.1K photos
4.62K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#bugun

15 сотих ерда 25 миллион даромад
——————
Вилоят раҳбари ёшлар бандлигини таъминлаш масалалари бўйича Булоқбоши тумани “Байналминал” маҳалласига келди.

Вилоят раҳбари бошчилигида ёшларга ажратилган экин ер майдонларида уларнинг кўпроқ даромадга эга бўлишлари юзасидан янги ёндашувларни жорий этиш ташкил этилмоқда.

Саҳифа: @andpress
#bugun

Вилоят ҳокими бошчилигида Булоқбоши туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабидаги муаммолар ҳал этилди.

Бугун мактаб меҳнат жамоаси билан учрашув ўтказилиб, мактабдаги муаммо ва камчиликлар ўрганилди

Ҳайдовчилик курсини қайта йўлга қўйиш, ўқув хоналарини замонавий ускуналар билан таъминлаш масаласини тез фурсатда ҳал этиш юзасидан жойнинг ўзида ҳаракатлар бошланди.

Саҳифа: @andpress
#bugun

Ерни эъзозлаган меҳнаткашлар
——————
“Зар қадрини заргар билади” дейди доно халқимиз. Элимизнинг энг қадимий томонларидан бири ернинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланиб, она ерга меҳр бериш ҳамда ундан баракали ҳосилларни йиғиб олиш тажрибаси, десак муболаға бўлмайди.

Ана шундай қадриятлардан хабардор бўлган ва шунингдек, табиат ҳамда она заминга меҳр бериш ҳақида ёш авлодга намуна кўрсатиб келаётган Булоқбоши туманидаги бир гуруҳ меҳнаткашлар тўқсонбости экинларини етиштиришга бел боғлашди.

Бугун мазкур жараёнларни ўрганаётган ва мавжуд масалаларни ҳал этиб бораётган вилоят раҳбари деҳқонлар билан учрашди. Самимий суҳбатлар, иш жараёни бўйича мулоқотлар давомида уларнинг самарали режаларига зафарлар тилади.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эл орасида
——————
Бугун вилоят ҳокими Булоқбоши тумани, “Буюк турон” маҳалласида аҳоли турмуш тарзини яхшилаш масалалари бўйича иш олиб борди.

Жараён давомида МФЙ расмийлари билан маҳалладаги муаммолар бўйича суҳбатлар ўтказилди.

Тадбиркорлик ва ҳунармандчилик йўлга қўйилган хонадонларда фаолиятларни маҳалла доирасида ривожлантириш бўйича муҳокамалар бўлиб ўтди.

Саҳифа: @andpress
Вилоят ҳокими йирик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди
——————
Булоқбоши туманидаги “Файз-М” корхонасида ўтказилган учрашувда тадбиркорларнинг таклифлари ва муаммолари тингланиб, уларни тезкор шаклда ҳал этиш ҳаракатлари ташкил этилди.

Шунингдек, тадбиркорлар томонидан тақдим этилган янги лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Янги лойиҳалар ва уларнинг истиқболлари муҳокама этилиб, барча лойиҳалар вилоят ҳокими томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Саҳифа: @andpress