Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
40.5K photos
4.56K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#Paxtaobod #Yashilmakon

Пахтаобод туманида “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати старт олди.

Саҳифа: @andpress
#Shahrixon #Yashilmakon

Шаҳрихон туманида “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати старт олди.

Саҳифа: @andpress
#Xojaobod #Yashilmakon

Хўжаобод туманида “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатининг кузги кўчат экиш мавсуми старт олди.

“Хидирша" маҳалласида туман ҳокими боғи ташкил этилиб, 30 сотих ер майдонига 500 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахтлар экилди.

Ушбу лойиҳа бошланишида туманнинг барча ташкилот раҳбар ходимлари, маҳалла фаоллари, ёшлар, нуронийлар, ободонлаштириш ходимлари иштирок этишди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ чегара қўшинлари томонидан мактаб учун спорт анжомлари топширилди
————————
Чeгара олди ҳудудларидаги ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ДXX чегара қўшинлари қўмондони ташаббуси билан Марҳмат туманидаги мактабларининг бирига спорт анжомлари топширилди.

Саҳифа: @andpress
#Andijontumani #Yashilmakon

Президентимиз белгилаб берган вазифалар доирасида Андижон вилоятида “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати старт олди.

Вилоятимиз раҳбари бошчилигида Андижондаги барча шаҳар ва туманлар бир вақтнинг ўзида мазкур эзгу режани амалга оширишга киришдилар.

Хусусан, Андижон тумани “Ойжамол” маҳалласига йиғилган нуронийлар дуолари ила фаоллар, ёшлар ва ободонлаштириш ходимлари томонидан 1000 туп манзарали кўчатлар она ер бағрига ўтқазилди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий либослар ҳафталиги бўлиб ўтмоқда
——————
Андижон шаҳридаги 31-умумтаълим мактабида 16 октябрдан бошлаб миллий либослар ҳафталиги бўлиб ўтмоқда.

Бунда муассасадаги барча хотин-қизлар ўз фаолиятлари давомида миллий либосга алоҳида эътибор қаратишлари келиши белгиланган.

Эрта тонгдан барча ўқитувчи ва ўқувчилар ўзбек миллий матоларидан тикилган либослар ила кўриниш бермоқдалар.

Бу муассасанинг маънавий муҳитида ўзгача руҳият ясаб, байрамона кайфият улашиши, ёрқин ранглар ва миллий мусиқалар уйғунлиги эса, ўқув жараёнларига ҳам ўзгача кўтаринкилик бахш этиши шубҳасиз.

Саҳифа: @andpress