Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
40.5K photos
4.56K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Вилоят ҳокими Андижон давлат чет тиллари институтидаги янги ўқув биносининг очилиш маросимида қатнашди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Айни дақиқаларда Андижон ва Москва раҳбарияти ўртасида ҳамкорлик масалалари бўйича видеоконференция бўлиб ўтмоқда.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Андижон ва Москва раҳбарияти ўртасида ҳамкорлик масалалари бўйича видеконференция бўлиб ўтмоқда.

Ўтган ой оҳирида Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегациянинг Москва вилоятига сафарида бир қанча келишувларга эришилган.

Жумладан, икки вилоят ҳамкорлигида балиқчилик, монтажавтоматика, миграция каби йўналишларда ҳамда жами 9 та янги лойиҳалар амалга оширилади.

Ушбу ҳамкор лойиҳаларнинг умумий қиймати 500 миллион долларга яқин инвестицияни ташкил этади. Онлайн учрашувда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Москва вилояти губернатори Андрей Воробьев иштирок этмоқдалар.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Айни дақиқаларда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти биносида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ёшлар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Андижон тумани ёшларининг таклиф ва муаммолари тингланди. Кредит ажратиш, ишга жойлашиш, тикув машиналари билан таъминлаш, тадбиркорлик бошлаш, даволаниш масаласи, 15 сотихли экин ер майдонига эга бўлиш, хорижга ишлаш учун юбориш каби юзлаб масалалар мавжуд тартиб асосида ўз ечимини топди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Хонободда байрам бошланди.

Барча юртдошларимизни 29-30-31 июль кунлари Бобур юрти Андижонда бўлиб ўтадиган “Дунё садолари” халқаро фестивалига таклиф этамиз !

Фестивал дастурларида Инна, Жони, Меган, Даниелла ва Жаҳ Кҳалиб каби жаҳон юлдузлари ҳамда мамлакатимизнинг энг севимли ҳонандалари иштирок этадилар.

Гала концертларга кириш бепул.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Саҳнада Жони
•••••••••••••
Андижонда “Дунё садолари” халқаро фестивали давом этмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Саҳнада Инна
••••••••••••••
Бобур юрти Андижондаги садолари дунёга таралмоқда. Халқаро фестивалнинг 3-кунидаги гала концерт саҳнасида дунё юлдузли Инна куйламоқда.

“Ўзбекистон Швeйцарияси” - Хонобод осмонида мушаклар порламоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳаракатлари кучайтирилди
•••••••••••••••
Айни дақиқаларда вилоят раҳбари Янги Андижон ҳудудида аҳолини уй-жой билан таъминлаш масаласи бўйича барча тегишли мутасаддилар ва пудратчи ташкилотлар билан учрашди.

Ипотека кредити учун давлат субсидияси берилган фуқароларни янги хонадонга эга бўлишида кўмаклашиш, кредити ажратилишида қўллаб-қувватлаш масаласи барча тижорат банки раҳбарлари иштирокидаги учрашувда асосий мавзу сифатида илгари сурилди.

Ҳозирда Андижондаги ҳар бир шаҳар ва туманларда субсидия ажратилган фуқароларни Янги Андижонга таклиф этиш ишлари бошланди. Ҳозирда ушбу ҳудудда 300 га яқин тайёр янги хонадонлар мавжуд. Вилоят раҳбари аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳаракатланини ўз назоратига олган.

Жараёнлар давом этмоқда…

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Андижонда болалар учун футзал чемпионати доирасида фестивал бўлиб ўтди.

Вилоятимизда ўтказилиши кутилаётган футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати доирасида ташкил этилган ушбу тадбирда ёш спортчилар иштирок этдилар.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов “Шарда гроуп” бош директори жаноб Прашант Гупта бошчилигидаги ҳиндистонлик вакиллар билан учрашув ўтказмоқда.

Учрашувда тиббиёт соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар муҳокама этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Шарда” халқаро миқёсда диверсификацияланган университет сифатида эътироф этилади. Маълумот учун, Европанинг 37 та пойтахтида 51 та “Шарда” университети фаолият юритади. Шунингдек, Марказий Осиёдаги ягона университет Андижонда жойлашган.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov