Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
39.4K photos
4.42K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#photoreportage

Бўстон туманидаги “Меҳнатобод” маҳалласида “Обод уй, обод кўча, обод маҳалла” меъзонлари жорий этилмоқда.

Аҳоли вакиллари ўз хонадонларини, вилоят ҳокими бошчилигидаги мутасадди идоралар ва меҳнат жамоалари эса, кўчалар ва маҳаллани обод этиш билан машғул.

Шуҳратбек Абдураҳмонов мазкур маҳалладаги ишларни яқиндан ўрганиб, умумий масалалардаги йўл ва электр таъминоти бўйича муаммолар ечим топди.

Шунингдек, бир эҳтиёжманд оиланинг турмуши бутунлай ўзгаришини таъминлаш ҳаракатлари бошланди.

Саҳифа: @andpress
Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармалари масъул раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда ОАВ вакилларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун моҳиятлари тўғрисида ахборот бериб ўтилди.

Шунингдек, жараён давомида бошқармалар томонидан амалга оширилган ишлар ва олдиндаги режалар ҳақида маълумот берилди.

Масъуллар ОАВ вакилларининг соҳага оид саволларига жавоб бериш билан бир қаторда, раҳбарларга билдирилган мурожаатлар рўйхатга олиниб, натижаси бўйича иш олиб боришларини билдирдилар.

Саҳифа: @andpress
Бўстон туманидаги “Гулистон” маҳалласида ҳам муаммолар барҳам топмоқда
——————
Бўстондаги “Меҳнатобод” маҳалласида “Обод уй, обод кўча, обод маҳалла” меъзонлари жорий этилишида яна бир ўзига хос ташаббус кузатилди.

Шу маҳаллага қўшни жойлашган “Гулистон” маҳалласи “Open budget” танловининг кўчани асфальтлаш лойиҳасида ғолибликни қўлга киритди. Энди мазкур маҳаллада бира тўла ободлик режалари Андижондаги бешинчи маҳалла сифатида жорий этилмоқда.

Шуҳратбек Абдураҳмонов аҳоли билан суҳбатлашиб, улар билан яқиндан фикр алмашди. Шу билан бирга, йўл масаласида қўшимча ишлар, электр ва ичимлик суви таъминотидаги муаммолар ечим топди.

Саҳифа: @andpress