Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
40K photos
4.49K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижонда долзарб масалалар юзасидан барча тизим раҳбарлари иштирокида “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда энг асосий масала сифатида аҳолини электр энергия таъминотидаги муаммоларни ҳал этиш масаласи муҳокама этилди.

Шунингдек, ичимлик суви таъминотидаги муаммоларни ҳал этиш чоралари, куз-қиш мавсумига тайёрланиш доирасида Андижон шаҳридаги кичик даҳаларни иситиш тизимлари масаласи, ДХШ асосида ижтимоий соҳаларни иситиш тизимларини модернизация қилиш, катта энергия қувватини талаб қилувчи қурилиш моллари ишлаб чиқарувчи корхоналарни тунги (учинчи смена) вақтда иш юритишга ўтишида ҳамкорликда имконият яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Яна бир оила янги ҳаёт бошлаш арафасида
——————
Бўстон туманидаги “Меҳнатобод” маҳалласида “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” меъзонлари жорий этилмоқда.

Маҳаллани обод этиш ишларини ва аҳоли муаммоларини ўрганиш учун келган Шуҳратбек Абдураҳмонов яна бир эҳтиёжманд оила хонадонида бўлди.

Хонадонда қурилиш ишларини бошлаш, оилани қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни дақиқаларда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан Андижон шаҳри бўйлаб назорат рейд тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Саҳифа: @andpress
ФИФА ҳамда ЎФА вакиллари Андижон вилоятига ташриф буюрди
——————
Хабарингиз бор, юртимиз ареналарида Футзал бўйича 2024 йилги Жаҳон чемпионати ўтказилади.

Андижон вилояти ушбу мусобақанинг юртимиздаги мезбони сифатида белгиланиб, янги қуриб битказилётган «Универсал» спорт мажмуасида ўйинлар ўтказилиши режалаштирилган.

Чемпионатга тайёргарлик олиб бораётган ФИФА ҳамда ЎФА ишчи гуруҳи ушбу масала бўйича вилоятимизда бўлди.

ФИФАнинг турар жой менежери Мина Чарлене ҳамда ЎФАдан Аделя Курмаева, Мафтуна Закирова, Равшан Никимбаевлар вилоятимиз раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов билан учрашди.

Саҳифа: @andpress
Андижон вилояти ҳокимлиги, Адлия бошқармаси, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳудудий бўлими ва «UNISON-SOFT» МЧЖ билан ҳамкорликда «EDO.IJRO.UZ» электрон ҳужжат айланиш тизимида иш юритиш ва ишни самарали ташкил этиш бўйича ўқув-семинари бўлиб ўтди.

Саҳифа: @andpress