Шуҳратбек Абдураҳмонов икки нафар ўқувчи қизларга ваъда этилган тикув машиналарини юборди
——————
Вилоят раҳбари Избоскан туманидаги 30-умумий ўрта таълим мактабида битирувчи синфи билан суҳбатда икки нафар ўқувчи қизларнинг мурожаатига асосан, президиентимизнинг ёшларни қўллаб-қувватлашга оид ташаббуслари доирасида улар тикув машиналари билан албатта таъминланишларини маълум қилган эди.
Шу куннинг ўзида 11-синф ўқувчилари Шоҳиста Козимжонова ҳамда Фарзона Шуҳратова хонадонига универсал тикув машиналари етказиб берилди.
Саҳифа: @andpress

Юртбошимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган "Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” дастури учун Андижон вилоятидан танлаб олинган 4 та маҳалланинг бири - Қўрғонтепа туманининг “Қизил тўқай” маҳалласида янги ўзгаришлар ва аҳолининг турмуш тарзини янада яхшилаш ишлари бошланди.
Куни кеча туман тиббиёт бирлашмасининг мутаҳассислари томонидан аҳоли учун тиббий кўрик ташкил этилди.
Вилоят ҳокими кўрсатмаларига асосан мазкур маҳалладаги ишларга вилоятнинг 4-сектор раҳбари масъуллик қилиб бормоқда.
Маълумот учун, ушбу дастурга Андижондан жами 4 та маҳалла танлаб олинган. Хусусан, “Қизилтўқай” (Қўрғонтепа), “Қутлуғ” (Жалақудуқ), “Меҳнатобод” (Бўстон) ва “Гулистон” (Избоскан) маҳаллалари шулар жумласидан.

Андижон вилояти ҳокимининг "Вилоятда жамоат транспортини ривожлантириш ҳамда йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш ҳақининг янги тарифини белгилаш тўғрисида"ги қарори.
Қарорда:
– бир йўловчи учун электрон тўлов карталари (АТТО) орқали тўлов амалга оширилганда 1 марталик рағбатлантирувчи тариф – 1 500 (бир минг беш юз) сўм;
– бир йўловчи учун қатнов нақд пул орқали амалга оширилганда чекланган тариф – 2 000 (икки минг) сўм;
– йўналишли такси хизматида бир марталик фойдалангандаги чекланган тариф 3000 (уч минг) сўм этиб белгиланган.

Forwarded from Шуҳрат Абдураҳмонов
Шуҳратбек Абдураҳмонов Избоскан тумани, “Гулистон” маҳалласидаги иш жараёнларини ўрганди.
Хусусан, маҳалладаги оилавий шифокорлик пункти фаолиятини сифатли йўлга қўйишда, бино масаласини ҳал этиш ишларини олиб борди. Тиббиёт ходимлари билан самимий мулоқот ўтказилиб, янги бино хусусида таклифлар муҳокама қилинди.
Маълумот учун, ушбу маҳалла “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” дастури учун танлаб олинган.
Саҳифа: @sh_abdurahmonov

«MFaktor» ҳамкорлигида «Бизнес марафон»нинг навбатдаги мавсумига старт берилди
——————
Кўплаб ёшларнинг талаб ва истаклари асосида «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси, ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан «MFaktor» ҳамкорлигида ташкил этилаётган ушбу марафон келажагини ўз қўли билан яратиш истагида бўлган ёшлар учун айни муддао, дея баҳоланади.
Дастлабки босқичида барча ҳудудларда ўтказилган, ёш тадбиркорлар, уюшмаган ёшлар ва талабаларни қамраб олган марафоннинг навбатдаги мавсумий манзили Андижон вилоятидаги «Ёшлар маркази» биноси бўлди.
«Бизнес марафон» давомида бизнес режаларни тайёрлаш ҳамда тадбиркорликни бошлаш учун қандай йўл тутиш самарали экани ҳақида тушунчалар берилади.
Шунингдек, иштирокчилар бизнесни ривожлантиришда қўл келадиган дунёнинг илғор тажрибалари ва замонавий воситалар билан таништирилади. Ёшлар ўз тенгдошларининг ҳаракати ва натижаси билан танишгач, ўзаро фикр алмашишлари мумкин.