Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
40.6K photos
4.57K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Машинасозлик институтида ўқиш истагини билдирган техникум битирувчилари билан суҳбат жараёнлари бошланди
——————
Бугундан Андижон машинасозлик институтида ўқиш истагини билдирган техникум битирувчиларини бакалавриатнинг кундузги ва сиртқи йўналишларида таҳсил олишга талабгорлар суҳбат орқали қабул қилиш жараёнларига старт берилди.

Суҳбат жараёнларининг илк кунида “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”, "Молия ва молиявий технологиялар" ҳамда "Ахборот тизимлари ва технологиялари" йўналишларини танлаган битирувчилар билан суҳбатлар ўтказилиши режалаштирилган.

Айни пайтда "Бухгалтерия ҳисоби ва аудит" йўналишини танлаган битирувчилар билан суҳбат бўлиб ўтмоқда. АндМИ ректори бошчилигидаги комиссия аъзолари йигит-қизларнинг соҳа борасидаги ва умумий билимларини синовдан ўтказмоқда.

Суҳбатда 23 нафар битирувчи иштирок этмоқда.

Суҳбат жараёнлари 2 сменада ташкил қилиниши режалаштирилган.

Саҳифа: @andpress
#Live

Айни дақиқаларда Андижон тумани ҳокимлигида жонли эфир орқали “Халқ билан мулоқот” дастури бўлиб ўтмоқда.

“Taraqqiyot” телеканали орқали узатилаётган ушбу кўрсатувда туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашмоқда.

Фуқаролар томонидан берилган барча таклиф, мурожаат ва саволлар жонли эфирда қабул қилинмоқда.

Саҳифа: @andpress
Андижон вилоятида “Маданият ойлиги” ўтказилмоқда. Марҳамат туманининг чекка ҳудуд аҳолиси ва ёшлари учун байрамона дастур ташкил этилди.
——————
Мустақиллигимизнинг 32 йилиги муносабати билан, вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов ташаббуси асосида ҳудудларда ўтказилаётган маданий тадбирлар кундан-кун завқли кўриниш олмоқда.

Марҳамат туманида бўлиб ўтган тадбирда маданият бошқармасининг “Мақом халқ ҳаваскорлик жамоаси” ва эстрада хонандалари томонидан бетакрор куй ва наволар ижро этилди.

Тадбирдан фоторепортаж.

Саҳифа: @andpress
Улуғнор туманидаги ички йўлларига янгича шукуҳ кирмоқда
——————
Вилоят раҳбари бошчилигида Андижондаги турли ҳудудларда йўл борасидаги муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича бир қанча режалар амалга оширилмоқда.

Хусусан, яна бир ҳудудда - Улуғнор туманидаги «Бўстон» маҳалласида йўлларни таъмирлан муаммоси ўз ечимини топди.

Вилоятимизнинг йўлсозлари томонидан аҳолига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида асфалтлаш ишлари бошлаб юборилган.

Саҳифа: @andpress
#Live

Андижонда таълим форуми бўлиб ўтмоқда.

Вилоят раҳбари ташаббуси билан Андижон вилоятидаги таълим тизими вакиллари ва бошқа кўплаб соҳалар мутасаддилари иштирокида "Сифатли таълим - кучли жамият" шиори остида миллий форум ташкил этилди.

Айни дақиқаларда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида форум тадбири ўтказилмоқда.

Саҳифа: @andpress