Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Бугун Халқ депутатлари Қўрғонтепа тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.

Сессияда туман ҳокими лавозимига тавсия этилган Алишер Ҳалилов номзодини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди. Туман Кенгаши бир овоздан ушбу номзодни туман ҳокими лавозимига тасдиқлади.

Янги фаолият олдидан туман фаоллари фермерлар, таълим соҳаси устозлари ва ёшлар номидан самимий фикрларини билдириб ўтдилар.

Шунингдек, мамлакатимиз президенти ҳамда вилоят раҳбарининг Қўрғонтепа туманида қатор ишларни амалга оширишдаги ташаббуслари ва хизматлари, аҳоли розилиги йўлида олиб бораётган кўплаб ҳаракатлари учун миннатдорчилик изҳор этилди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҲЭТК томонидан Андижон шаҳрида ер ости электр кабеллари янгиланмоқда.

Саҳифа: @andpress
2023 йил август ойи пенсия ва нафақалари банк пластик карталарига тўлиқ юклаб берилди.

Саҳифа: @andpress
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айни соатларда вилоят раҳбари Андижон туманидаги “Саноат ХАБ” лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Президентимиз қарорига асосан 105 гектар ер майдонда машинасозлик ва электротехника йўналишида ишга туширилиши белгиланган ушбу махсус саноат ХАБ, ўзида 7 та йирик лойиҳаларни бирлаштириб, жами қиймати 150 миллион долларни ташкил этади.

Ҳозирда “Ўзавтосаноат” АЖ раҳбари ҳамкорлигида режаларни амалга ошириш муҳокама этилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#photoreportage

Айни соатларда вилоят раҳбари Андижон туманидаги “Саноат ХАБ” лойиҳаси бўйича иш олиб борди.

Саҳифа: @andpress
Айни соатларда вилоят ҳокими Асака тумани саноат зонасида фаолият олиб бораётган "Forall tekstile" МЧЖнинг ишлаб чиқариш корхонасида бўлди.

Ушбу ҳудудда 12 ҳил турдаги алюмин панелларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Шуҳратбек Абдураҳмонов ишлаб чиқариш жараёни ва маҳсулотларнинг сифатини кўздан кечирар экан, ишлаб чиқариш суратини янада оширишга, бу бўйича мавжуд муаммоларни ўрганиш ва бартараф этишга эътибор қаратди. Пировардида, аҳоли учун кўплаб иш ўринларини яратиш масаласи илгари сурилди.

Шунингдек, тадбиркор билан суҳбатлашган вилоят ҳокими ушбу маҳсулотларни экспортга йўналтириш ва шу каби бошқа масалалар бўйича тўхталиб, мазкур режаларни ва ташаббусларни амалга оширишда, барча имкониятлар билан тадбиркорларни қўллаб-қувватлашини билдириб ўтди.

Корхонада ҳозирги кунда 3 сменада 35 нафар ишчи ҳодимлар фаолият олиб бормоқда. Бундан ташқари, "Forall tekstile" МЧЖга қарашли трикотаж цехида 400 нафарга яқин хотин-қизлар иш билан таъминланган.

Саҳифа: @andpress