Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.7K subscribers
41.5K photos
4.68K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижонда жаҳон чемпионатини қаршилашга ҳозирлик кўрилмоқда.

Ўзбекистонда ўтказилиши белгиланган футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатини Андижон вилояти асосий мезбон сифатида қарши олади.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида ушбу йирик тадбирга тайёргарлик ишлари жадал тарзда ташкил этилмоқда.

Айни дақиқалардa Андижон шаҳрида қуриб битказилган “Универсал” спорт мажмуасида ва шу ҳудудда барпо этилаётган меҳмонхона қурилишида иш жараёнлари қизғин тус олган.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эл дуоси ила ободлашаётган Андижон…

Марҳамат туманида йўл, сув, электр ва бошқа бир қанча масалаларда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, маҳалла ўрамида 2 километр 500 метр йўл асфальтланиб, 1 километр узунликда пиёдалар йўлаги замонавийлаштирилди.

Бундан ташқари, 4Р-138 умумфойдаланув йўлининг Асака ва Марҳамат туманларини боғловчи қисмида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, 50 та йўл белгилари янгисига алмаштирилди, 50 дона янги кўча чироқлари ўрнатилди.

Аҳоли мурожаатлари орқали муаммоларни ўрганиш ва ҳал этиш ишлари давомида, “Пахтакор” маҳалласи ҳудудида 26 та бетон таянчлар ўрнатилди. “Шомат” ҳамда “Наврўз” маҳаллаларининг ичимлик суви таъминотидаги 5 та носозлик бартараф этилди. 1 дона сув иншооти қурилиб, таъминот яхшиланди ва ҳудуддаги 24 та жойга янги жўмраклар ўрнатилди.

Қолаверса, ПҚ-408 сонли қарор асосидаги бир қанча ишлар ҳам бир вақтни ўзида амалга оширилмоқда.

Саҳифа: @andpress
Андижон вилоятида ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида вилоят ҳокими ўринбосари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссияси раиси, шунингдек, вилоят ҳокимлиги, адлия бошқармаси масъул ходимлари, миллий-маданий марказлар, йирик жамоат бирлашмалари раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар ҳамда маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этди.

Тадбирнинг ўтказилиши соҳада янада самарали натижаларга эришиш учун ўзаро мулоқот ва илғор тажрибаларни оммалаштиришни мақсад қилади.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда жаҳон чемпионатини қаршилашга ҳозирлик кўрилмоқда.

“Универсал” спорт мажмуасида ва шу ҳудудда 50 миллиард сўмлик лойиҳа асосида барпо этилаётган 120 ўринли меҳмонхона қурилишида иш жараёнлари қизғин тус олган.

Саҳифа: @andpress
Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Бўстон тумани ҳокими маълум тадбиркорлик фаолиятларида таъсисчи сифатида ҳиссадор бўлиб келаётгани ҳақида маълумотлар ҳавола этилди. Расмий маълумотлар эса, бу хабарни нотўғри эканини кўрсатди.

Бўстон тумани Адлия бўлими Давлат хизматлари марказининг маълумотига кўра, Бўстон тумани ҳокими Санобар Носирова тармоқларда айтилган МЧЖлар, яъни Қўрғонтепа туманида жойлашган "Кўмир саноат", "Эл ризқ нон" ҳамда "Сабина нонлари 777" масъулияти чекланган жамиятлари таъсисчиси ҳисобланмайди.

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Сaҳифа: @andpress
Талабалик олтин давр. Чет тиллари институти талабалари ёзги оромгоҳда.

Андижон давлат чет тиллари институтида 2023-2024 ўқув йилида ўз иқтидори, фанларни ўзлаштириши, танловлардаги фаол иштироки билан намуна кўрсата олган талабаларни ёзги оромгоҳга юбориш ташкил этилди.

Ушбу режа икки босқичда амалга оширилади ва ҳозирги биринчи босқичда 105 нафар талаба Хонобод шаҳридаги “Кампирравот” ҳудудида жойлашган оромгоҳга жойлашди.

Оромгоҳдаги кунлар учун махсус дастур ишлаб чиқилган бўлиб, унда ўқув семинарлари, тренинглар ва маданий тадбирлар ўтказиб борилади. Бундан ташқари, турли спорт ўйинлари, ижодий танловлар ҳамда мусобақалар ҳам бўлиб ўтади.

Маълумот учун, ушбу режа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги 265-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Саҳифа: @andpress