Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
40.5K photos
4.55K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Расмий даромадга эга бўлмаган жисмоний шахслар учун ипотека кредитлари ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 апрелдаги “2023 йилда бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-51-сонли фармонига асосан:

Банкларга расмий даромадга эга бўлмаган шахсларга ипотека кредитини ажратишда уларнинг тўлов қобилиятини аниқлашнинг муқобил усулларидан фойдаланишга, шу жумладан қарз олувчиларнинг банк картаси айланмаси, ижара, коммунал ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа харажатларини инобатга олувчи скоринг тизимини жорий қилишга рухсат этилади.

Вилоятдаги қуйидаги тижорат банклари орқали ипотека кредитларини олишингиз мумкин:

Туронбанк
1220

Миллий банк
1344

МКбанк
1285

Ҳамкорбанк
1256

Алоқа банк
71-230-77-77

Инфин банк
1214

Саноатқурилишбанк
1180

Қишлоқ қурилиш банк
1254

Агро банк
1216

Асака банк
1152

Ипотека банк
1233

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда марафон

Азиз ёшлар ва ҳурматли Андижонликлар!

25 июнь куни Андижон шаҳрида жойлашган “Ўзбекистон” кўчаси бўйлаб "Янги нафас" югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

Ёшлар кунига бағишланган ушбу оммавий тадбирга барчангизни таклиф этиб қоламиз!

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мобил репортаж

Вилоят раҳбари Хонобод шаҳрида қурилиш соҳаси масъуллари билан учрашув ўтказмоқда.

Бугунги “Қурилиш куни” фарзандларнинг ўқув даргоҳи бўлган мактаблар, болалар боғчалари, шифохоналар, олийгоҳлар бинолари, йўлларни асфальтлаш, аҳолига ичимлик суви етказиб бериш ҳамда электр таъминотида амалга оширилиши зарур бўлган ва амалга оширилаётган ишлар, шунингдек, янги режалар юзасидан бўлиб ўтмоқда.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёнғиндан зарарланган хонадон эгаларига моддий ёрдам пуллари етказилди.

Саҳифа: @andpress
Андижон шаҳрида "Янги нафас" югуриш мусобақаси бўлиб ўтди

Бугунги тонгда “Халқаро Олимпия куни” ва “Ёшлар куни” уйғунлашди. Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрида соат 06:00 да “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақаси старт олди. 

Хусусан, Андижонда “Ўзбекистон” кўчаси бўйлаб ўтказилган марафонда минглаб иштирокчилар финиш томон 3 км масофани босиб ўтдилар.

Марафон якунида кўркам тадбирлар ташкил этилди, куй-қўшиқлар садолари янгради, иштирокчилар ва ғолиблар вилоят ҳокимлиги номидан тақдирландилар.

#Yanginafas #yugurish #musobaqa #taqdirlash

Саҳифа: @andpress
Андижонда бўлиб ўтган “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақасидан фоторепортаж 

#Yanginafas #yugurish #musobaqa #taqdirlash

Саҳифа: @andpress