Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.7K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
#mobile_photo

МУСТАҲКАМ ОИЛАДА МАЪНАН ЕТУК ФАРЗАНДЛАР ВОЯГА ЕТАДИ

"Фарзандингни ота-она меҳридан маҳрум қилма" шиори остида вилоятимизда "Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ойлиги" давом этмоқда.

Ушбу ойлик доирасида Хўжаобод тумани ҳокими ўринбосари бошчилигида оилавий ажримларни олдини олиш ва яраштириш ишчи гуруҳи аъзолари томонидан "Баҳрин" ва "Шаҳрихонсой" маҳалласида яшовчи оилалар масаласи муҳокама қилиниб, оилалар  яраштирилиб, оилавий низолар бартараф этилди.

Олтинкўл туман ҳокими томонидан тузилган туман ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида "Қорақалпоқ" ҳамда "Гулбоғ-Иттифоқ" маҳалласида ажрим ёқасида турган оилалар яраштирилган ҳолда оилавий низолар бартараф этиш бўйича амалий ишлар олиб борилди.

Бундан ташқари Пахтаобод туманининг "Навбаҳор", "Бодроғобод", "Тўпабжувоз" ва "Қорқўрғон" маҳаллаларида оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ажримларнинг олдини олиш мақсадида ишчи гуруҳ иштирокида учрашувлар ўтказилмоқда.

Унда оилавий келишмовчиликлар мавжуд оилалар аъзолари, маҳалла фаоллари иштирок этишиб, низоларни бартараф этиш, фарзандларимизни руҳан баркамол, ота-оналар биргаликда вояга етказиш борасида ҳаётий мисоллар орқали тушунчалар берилди.

Балиқчи тумани мутасадди ташкилотлар раҳбарларидан ташкил топган ишчи гуруҳи томонидан тумандаги "Файзобод", "Аълам", "Жасорат" ва "Оққўрғон" маҳаллаларида жами 7 та ажрим ёқасидаги оилаларни яраштириш тадбири ташкил этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун Андижонда

🔹Андижон тумани - Шеърият шайдолари

🔹Асака тумани - Оналар ва болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда

🔹Бўстон тумани - Гул кўчатларини парваришлар ишлари олиб борилмоқда

🔹Олтинкўл тумани - Қорақалпоқ ҳамда Гулбоғ-Иттифоқ маҳалласида ажрим ёқасида турган оилалар яраштирилган ҳолда оилавий низолар бартараф этиш бўйича амалий ишлар олиб борилди

🔹Булоқбоши тумани - 40 нафар ногиронлиги бор фуқаролар Самарқандга зиёрат учун юборилди

🔹Қўрғонтепа тумани - Туман ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

🔹Избоскан тумани - Ижтимоий тармоқларда тарқалга хабар юзасидан муносабат

🔹Жалақудуқ тумани - Ажрим ёқасидаги оилалар яраштирилмоқда

🔹Пахтаобод тумани - Фуқароларнинг мурожаатлари тингланди

🔹Марҳамат тумани - 20 нафар қоракўзлар қалбига қувонч қайтди

🔹Улуғнор тумани - Яна бир ажрим ёқасидаги оила яраштирилди

🔹Хўжаобод тумани - Туман ҳокими қизил тоифадаги ёшларнинг муаммоларини тинглади

🔹Балиқчи тумани - Ёшларнинг давлат томонидан қўллаб қувватланаётгани уларнинг келажакка бўлган ишончини мустаҳкамламоқда

🔹Хонобод шаҳри - Яшил Хонободга биргаликда сайр қиламиз

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
16 та фарзанднинг бахти бутун бўлди

Вилоят ҳокими ташаббусига кўра "Фарзандингни ота-она меҳридан маҳрум қилма" шиори остида "Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ойлиги" давом этмоқда.

Бугун Андижон тумани ишчи гуруҳи Полосон МФЙ ва Экин тикин МФЙда бўлиб, ажрим ёқасига келиб қолган 8 та оилани яраштиришга эришди.

Натижада 16 та мурғак қалб эгаларининг бахти кемтик бўлмай, ота-онаси бағрида улғаядиган бўлди.

Ишчи гуруҳининг амалий ишлари бошқа МФЙларда ҳам давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қуёш энергияси: ойига 2,5 млн сўмлик электр сотаётган хонадон, йилига ярим млрд сўм тежаётган фабрика

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok