Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.7K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Андижон вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда Vodiy1.uz таҳририяти «Муҳаммад Юсуфга ўхшаш чеҳралар» танловини эълон қилади.

Танлов қатнашчилари – (ўқувчилар, ўқитувчилар ва мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари) Муҳаммад Юсуф тимсолида шоирнинг шеърларини ифодали ва чиройли тарзда ёддан ўқиб беришгани акс этган 2 дақиқадан ортиқ бўлмаган видеороликларни жорий йилнинг 19-апрель кунига қадар телеграм тармоғидаги қуйидаги ҳаволага https://t.me/muhammad_yusuf_andijon юборишлари талаб этилади.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан энг яхши видеороликлар танлаб олиниб, овозга қўйилади.

Муҳаммад Юсуф тимсолини энг яхши гавдалантирган образ эгаси Андижон вилоят ҳокимлиги томонидан Туркия давлатига саёҳат йўлланмаси билан тақдирланади.

Танловда қатнашинг ва ғолиб бўлинг.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 29 март куни туризмни ривожлантириш бўйича ўтказилган йиғилишда берган топшириқларини ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги делегацияси Ҳиндистон давлатига етиб келди.

Хизмат сафарининг биринчи кунида Ҳиндистон Ташқи ишлар давлат вазири ва Маданият ишлари давлат вазири Минакши Лекхи билан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш хусусан, музейлар фаолиятини яхшилаш, турли кўргазмалар ташкиллаштириш, соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш ҳамда бошқа қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикрлар алмашилди.

Шунингдек, кун давомида “Holiday Merchants” туристик ҳамда “PLUMM” маркетинг компаниялари, Ҳиндистон технологиялари институти ҳамда “Impact Infotech” компаниялари раҳбарлари билан туризм оқимини кўпайтириш, тарғибот тадбирлари, соҳани рақамлаштириш ва илмий ҳамкорлик масалаларида музокаралар олиб борилди.

Делегациянинг хизмат сафари давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонлик 100 нафар кам таъминланган оилалардан танлаб олинган нуронийлар умра зиёратини адо этишиб юртимизга қайтиб келишди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоятимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида инсон манфаатлари устуворлик қилиб, фуқароларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари йўлида барча шарт-шароитлар яратилмоқда.

Халқимизга равон йўл ва кўприклар қуриш, дуч келинадиган қийинчиликларга барҳам бериш мақсадида Булоқбоши тумани "Ривож" ҳамда "Ёрбоши" қишлоқларини туташтирувчи яна бир янги замонавий кўприк барпо этилмоқда.

Андижон кўприклардан фойдаланиш УК томонидан Шаҳрихонсой сойи устидан ўтувчи мазкур кўприкнинг узунлиги 54 метр, эни эса 11 метрни ташкил этади.

Аҳолининг кўп йиллик орзусини рўёбга чиқаришда хизмат қиладиган бу кўприк жорий йилнинг июнь ойида халқимизга топширилиши режалаштирилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда 100 нафар фуқароларга умра зиёрати учун квота ажратилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
"E-AUKSION" платформасига деҳқончилик учун ерлар қайта савдога чиқарилди !
4122 мингдан ортиқ ерлар 30 йилга ижарага берилмоқда!

Андижон тумани (кўриш)
Асака тумани (кўриш)
Булоқбоши тумани (кўриш)
Балиқчи тумани (кўриш)
Бўстон тумани (кўриш)
Избоскан тумани (кўриш)
Жалақудуқ тумани (кўриш)
Мархамат тумани (кўриш)
Олтинкўл тумани (кўриш)
Пахтаобод тумани (кўриш)
Қўрғонтепа тумани (кўриш)
Улуғнор тумани (кўриш)
Шахрихон тумани (кўриш)
Хўжаобод тумани (кўриш)
Хонобод шахар (кўриш)

🗂 E-AUKSION мобил иловаси
🎞 Видео қўлланма

📞 +998 (74) 223 22 12
📞+998 (74) 223 21 22

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
САНОАТ ЗОНАСИДА БЎЛГАН ВИЛОЯТ ҲОКИМИ БУ ЕРДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

Маълумки, Пахтаобод туманининг Дўстлик массивида 55 гектар майдондан иборат саноат зонаси ташкил этилмоқда.

Асосан тўқимачилик саноатига йўналтирилган ушбу саноат зонасида айни дамда коммуникация тизими қурилиши ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

Бугун ушбу саноат зонасида бўлган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ишларнинг бориши билан яқиндан танишди.

Иш суръати ва сифатига аҳамият қаратган ҳолда қурилиш ишларини белгиланган муддатларда якунлаш борасида топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Избоскан тумани Мангуберди маҳалласида бўлди.

Бундан бир неча ҳафта олдин вилоят ҳокими Мангуберди маҳалласида бошлаган 10 турдаги ташаббуслари тўғрисида хабар қилган эдик.

Ушбу жараёнда Мангуберди маҳалласида янги ишлаб чиқариш корхонаси ўз фаолиятини бошлаши тўғрисида ҳам маълумот тақдим этилганди.

Бугун мана шу корхонага вилоят раҳбари келиб, янги иш бошлаган аёллар ҳамда корхона раҳбарлари билан суҳбат қурди.

Маълумот учун: Мангуберди маҳалласида иш бошлаган "Замон" текстил бугунги кунда 40 нафар иш ўрнига эга бўлиб, тадбиркор Обидов Абзалбек томонидан ташкил этилган.

Ушбу текстил трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариб, ички ва ташқи бозор учун тайёр маҳсулот билан таъминлашни ўз олдига мақсад қилган.

#mobilephoto

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok