Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.7K subscribers
41.3K photos
4.65K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Хўжаобод тумани аҳолисига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш даражасини ошириш мақсадида туман тиббиёт бирлашмасига янги автомашина топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пахтаободда "Ўзбекистон келажаги учун овоз берамиз" шиори остида тадбир ўтказилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хўжаобод туманида мингдан зиёд ёшлар иштирокида «Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники» шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
САНОАТ ЗОНАСИДА 200 ТА ИШЧИ ЎРНИ ЯРАТИЛАДИ...

Мамлакатимизда тадбиркорлар учун катта имкониятлар берилиб, қулай шарт-шароитлар яратилаётганлиги боис вилоятимизда ҳам ишбилармонларнинг сафи кенгайиб бормоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Булоқбоши тумани, Андижон шаҳарчаси адирликлари ҳудудида ташкил қилинаётган саноат зонасида амалга оширилаётган ишлар билан атрофлича танишди.

“Андижон нефтгаз тажриба синови заводи” нинг ушбу худудда жойлашган филиалининг давлат улуши “KROMSAN” МЧЖ томонидан сотиб олинган.

Ҳозирда турк инвесторлари билан хамкорликда умумий қиймати 1,5 миллион АҚШ долларини ташкил этган мато бўёқ ва ёрдамчи ускуналар ишлаб чиқариш ҳамда “Hamkor Imperial” МЧЖ томонидан умумий қиймати 32,0 миллиард сўмлик бўёқ махсулотлари ишлаб чиқариш корхонасининг фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Ушбу ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш натижасида 200 та янги иш ўринлари яратилади.

Жараёнда ҳудуддаги тадбиркор ва ишбилармонлар билан мулоқот ўтказиб, уларнинг янги лойиҳалари билан танишди.

Янги ишчи ўринлари яратиш ва сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш бош мақсад эканлигини билдириб, таклиф ва тавсиялар берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳарчаси Булоқбоши тумани марказидан 15 км узоқ масофада жойлашган.

Шу боис, туғруқ ёшидаги аёлларни марказга бориб-келишларида қийинчиликлар юзага келар эди.

Шаҳарча аҳолиси вилоят ҳокимига ҳудудга туғруқ бўлими очиш юзасидан ёрдам сўраб мурожаат қилган эдилар.

Бугун Андижон шаҳарчасида замонавий тиббий ускуналарга эга жарроҳлик, чақалоқлар ва беморлар хоналаридан иборат 15 ўринга мўлжаалланган туғруқ бўлими реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди.

Туғруқ бўлимининг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, шаҳарча ахолисини янги туғруқ бўлимининг фаолият бошлаганлиги билан қутлади.

Шунингдек, вилоятимизда тиббий хизматни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атроофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.

Тиббиёт ходимлари ҳамда ҳудуд аҳолиси мамлакатимизда тиббиёт соҳаси, ҳусусан аҳоли саломатлигига берилаётган катта эътибор учун Давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдирдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Избоскан туманида жойлашган 50-умумий ўрта таълим мактабида “Конституция ўзимизники” шиори остида Ёшлар фестивали ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Асака туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси ўтказилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰Андижон вилояти Избоскан туманида "Маҳаллабай" ишлаш тизими туман ҳокимят биносида муҳокама этилиб, шу куни мутасаддилар билан йиғилиш ташкил этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Маданият ва ёшлар" ойлиги доирасида Андижон туманида тадбир бўлиб ўтди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Диққат! Шошилинг!

Сиз тадбиркорлик қилиш истагидамисиз!

Университет кўчасида жойлашган 4993,13 квадрат метр кўчмас мулк сотувга қўйилди.

У Сизники бўлиши мумкин!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент ташаббуси амалда: ёш истеъдодлар сафи кенгаймоқда

Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби ҳақиқий иқтидор ва истеъдодлар масканига айланди.

– Ҳозирда ижод мактабимизда 240 нафардан зиёд иқтидорли ўқувчилар таҳсил олмоқда, – дейди Муҳаммад Юсуф ижод мактаби директори Шоҳистахон Нурматова. – Уларнинг ўқиши, ижод қилиши учун зарур барча шароитлар яратилган. Ўттиздан ортиқ малакали педагогларимиз умумтаълим фанлари билан бирга, она тили ва адабиёти, бадиий ижод, нотиқлик санъати борасида ўқувчиларга билим бермоқда. Мактабимизда қўшни Наманган, Фарғона вилоятларидан келиб таҳсил олаётган ўқувчилар ҳам бор.

Батафсил: uza.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Избоскан тумани Мангуберди маҳалласидаги Оилавий шифокорлик пунктида бўлиб, у ердаги меҳнат жамоаси билан сухбатлашди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Избоскан туманидаги 90 ўринга мўлжалланган 45-ДМТТда тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар ҳамда машғулотлар жараёни билан танишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳратбек Абдураҳмонов Избоскан тумани Мангуберди маҳалласи ҳудудидаги 34-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, устозлар ҳамда ўқувчилар билан мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида ўқитувчиларнинг касбий маҳоратларини ошириш, дарс жараёнларини замонавий технологиялар асосида ташкил этиш, "Ҳоким академияси" платформаси орқали ўқувчиларнинг билим ва кўникма даражаларини ошириш ва битирувчи ёшларни олий таълимга қамраб олиш каби масалаларда атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХИТОЙЛИК ТАДБИРКОРЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ...

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хитой Халқ Республикасининг “Тен Жин Фнгюан” компанияси раҳбари Фенг Юан бошчилигидаги делегация аъзоларини қабул қилди.

Ўзаро музокаралар давомида Хитой вакиллари Андижонда қайта тикланувчи энергия ресурсларини ишлаб чиқариш, янги бунёд этилаётган мажмуаларининг иссиқлик тизимини қуриш каби лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирдилар.

Шунингдек, вилоят раҳбари вилоятимизда тадбиркорлар, уларни кенг кўламда фаолият олиб боришлари учун яратилган шароитлар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.

2,5 минг нафар мутахассисга эга мазкур компания раҳбарияти билан қуёш панеллари ўрнатиш, йўл, кўприк, гидроэлектрстанциялар қуриш ҳамда муқобил энергия тизими учун маҳсулот ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйиш бўйича манфаатли келишувларга эришилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok