Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.2K subscribers
39.8K photos
4.46K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг Москва вилояти губернатори билан ҳамкорлик масалалари бўйича учрашуви бошланди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Москва ҳамда Андижон тадбиркорлари учун бизнес форуми бўлиб ўтмоқда.

Делегациямизнинг Москва вилоятидаги иш фаолияти давом этмоқда. Қўшимча ахборотлар кейинги хабарларда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live
Вилоят ҳокими мигрантлар билан суҳбатлашмоқда
••••••••••••••
Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Москвада меҳнат қилаётган андижонликлар билан учрашди.

Делегациямиз навбатдаги лойиҳа ҳамкорлиги бўйича трансформатор ишлаб чиқариш корхонасига келди. Ушбу корхонада 80 нафар шаҳрихонликлар фаолият юритади.

Суҳбат давом этмоқда…

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Шуҳратбек Абдураҳмонов Москвада мигрантлар билан самимий суҳбат қурмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Андижонда 30 июнь - “Ёшлар куни”га бағишланган тадбир бошланди.

Бугун байрам эгаларини қўллаб-қувватлашни мақсад қилган тадбир ўтказилиши режалаштирилган. Жумладан, дастурлардан Андижон ёшларига юртбошимиз табригини етказиш, гала концерт, шунингдек, катта ютуқлар сари фаол илдамлаб бораётган ёшларимизни тақдирлаш маросими ўрин олган.

Тадбир дастурлари Андижонимизда қад ростлаган муҳташам “Универсал” спорт саройида бўлиб ўтади.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Андижонда ёшлар кунига бағишлаб ўтказилаётган тадбир атмосферасидан лавҳа…

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Андижонда ёшлар кунига бағишланган гала концерт бўлиб ўтмоқда.

Тадбир бошида вилоят раҳбари Андижон ёшларига президентимиз табригини ўқиб эшиттирди.

Шунингдек, эстрадамиз юлдузлари “Виа Мароканд” гуруҳи, Шаҳриёр рэпер ҳамда элимиз кўнглидан жой олган Андижоннинг ҳушовоз ҳонандалари ўз ҳонишлари ила бадиий майдон узра куйламоқдалар.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Мушаклар отилади
•••••••••••••
Айни дақиқаларда бўлиб ўтаётган ёшлар кунига бағишланган тадбир якунида вилоятимиз марказида жойлашган “Универсал” спорт мажмуаси ҳудудида мушаклар отилиши режалаштирилган.

Саҳифа: @andpress
#Live

-Аҳолимизни, айниқса битирувчи ёшларни ишончини йўқотмаслик керак. Уларни алдамасдан, бирор масаланинг ечими ҳақида ваъда қилиндими, албатта бажаришимиз зарур! -Андижон вилояти ҳокими масъулларни огоҳлантирди.
••••••••••••••••
Айни дақиқаларда Андижонда ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Вилоят раҳбари кўплаб масалалар қаторида муаммоларни ҳал этиш ҳамда битирувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида тўхталди.

Президентимиз топшириқларига асосан битирувчиларимизни катта ҳаёт остонасида қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятлар сафарбар этилмоқда. Вилоят ҳокими айрим соҳаларнинг амалдаги ҳаракатлари ва натижалари қониқарли даражада эмаслигини қайд этди. Умумий доирада аҳолимиз ва алоҳида доирада юрт фарзандлари бўлган битирувчилар билан ишлашда вазифаларга виждонан ёндашиш зарурлигини такрор билдириб ўтди.

-Ёшларни кўзлари юртимиз келажагига ва юртбошимизга ишонч билан порлаб турибди. Бугун сиз ва биз улар билан ҳаққоний иш юритиб, имкони бор бўлган барча масалани ҳал этиб, уларга берилган ваъдани ўз вақтида бажариб, шу ишончини маҳкам сақлаб қолмасак, жуда катта бойлигимизни, фарзандлар ишончини йўқотамиз. Бунга эса ҳеч биримизни ҳаққимиз йўқ! -дея таъкидлади Шуҳратбек Абдураҳмонов.

Ушбу масала бўйича вилоят ҳокими ўринбосарларига, туман ва шаҳар ҳокимларига, тижорат банклари раҳбарларига ҳамда қатор масъулларга кўрсатмалар берилди.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Айни дақиқаларда вилоят ИИБ биносида вилоят ҳокимининг тегишли фармойишига асосан ташкил этилган "Кибермаданиятни ривожлантириш ойлиги" доирасида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда мазкур йўналишда фаолияти олиб борувчи масъулларга аҳоли ва жамоатчиликни қизиқтирган мавзулар бўйича саволлар журналист, блогерлар томонидан етказилмоқда ҳамда уларга мутасаддилар томонидан атрофлича жавоблар бериб ўтилмоқда.

Саҳифа: @andpress