Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
39.8K photos
4.45K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Вилоят ҳокими бошчилигидаги делегация Хитойга етиб борди.

Делегация куннинг иккинчи ярмида энергия, қурилиш, мухандислик соҳаларида фаолият юритувчи, бир қанча йирик халқаро лойиҳаларни амалга оширган ва 140 мингдан ортиқ ҳодимларга эга Хитойнинг нуфузли CAMCE компанияси вакиллари билан учрашдилар.

Учрашувни компания директори компания тарихи, имкониятлари ва амалга оширган лойиҳалари ҳақида таништириш билан бошлади. Ўз навбатида Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоят ва унинг бизнес салоҳияти ҳақида қисқача таништириб ўтди.

Шундан сўнг вилоят ҳокимининг ўринбосари томонидан вилоятнинг қуёш ва гидро электр станциялар қуриш бўйича имкониятлари тақдимот шаклида кўрсатилди.

Учрашув сўнгида CAMCE компанияси билан муқобил энергия соҳасидан ташқари туристик зоналардаги канатларни янгилаш, аэропорт қурилиши ҳамда қуёш панелларини етказиб беришда ҳамкорлик қилиш ва Андижон Иқтисодиёт ва қурилиш институти ва вилоятдаги лойиҳа институтлари билан яқиндан ҳамкорлик учун келишилиб, англашув меморандуми имзоланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон машинасозлик институти докторантлари томонидан электр энергиясисиз ишловчи протез қўл яратилди. Унда 5 кггача юк ҳам кўтариш мумкин.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ташаббусли бюджет»: Андижон шаҳридаги 31-умумтаълим мактаби

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАДДИЯ

Kun.uz нашрида "Андижонда тадбиркорлар, Навоийда эса аҳоли қуёш панели ўрнатишга мажбурланмоқда" сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур мақолада келтирилган ҳолат, яъни қуёш панелларини ўрнатишга на аҳоли ва на тадбиркорлар мажбурланмаган.

Жорий йилнинг 10 февраль куни Андижон вилояти ҳокимининг тадбиркорлар билан ўтказган очиқ мулоқотида "Қуёш панелларини кредит асосида олишни ҳоҳлаганлар Саноатқурилишбанкдан имтиёзли кредит олиб (15 фоиз, 5 йил муддатга, 6 ой имтиёзли давр, 150 млн. сўмгача) ўрнатиши мумкин." эканлиги айтиб ўтилган.

Учрашувда қуёш панеллари ўрнатишнинг афзалликларигагина урғу берилиб, бу фақатгина тавсия сифатида айтиб ўтилганлигини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
УНИВEРСИТEТДА «ТУРЛИ ЁТ ҒОЯЛАР ТАЪСИРИДАН ЁШЛАРНИ ОГОҲ ЭТИШ» МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Бугунги кунда глобаллашув ва ахборот алмашинуви асрида ёшларимизни турли ёт ғоялар ва зарарли таъсирлардан асраш асосий вазифага айланиб бормоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги бузғунчи ғоялар, одам савдоси, гиёҳвандлик, терроризм ва диний экстремизмга қарши кураш бугунги кунда нафақат юртимизда, балки бутун дунёда энг катта муам­мога айланиб бормоқда.

Бугун, 15 февраль куни Андижон давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати вакиллари иштирокида «Турли ёт ғоялар таъсиридан ёшларни огоҳ этиш» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ходими Жаҳонгир Мелиқўзиев, Давлат хавфсизлик хизмати масъул ходими Анваржон Абдуллаев, университет биринчи проректори А.Ҳамрақулов, факультет Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари, тюторлар ва талабалар иштирок этди.

Дастлаб, Жаҳонгир Мелиқўзиев диний-экстремистик оқимларнинг жамиятимиз барқарорлигига таҳдиди республикамиздаги ижтимоий сиёсий вазиятни барқарорлаштириш, динлараро ва миллатлараро муносабатларни кескинлаштириш, фуқароларни, айниқса, ёшларни қуролли тўқнашувлар рўй бераётган ҳудудларда фаолият юритаётган террористик гуруҳлар ҳақида аниқ маълумотлар билан гапириб ўтди.

Зеро, Янги Ўзбекистоннинг Учинчи Ренессанс пойдеворини мустаҳкамлаш ҳамда унинг тадрижий ривожланишига ҳисса қўшиш барча ватандошларимизнинг эзгу орзу умидларидан бирига айланмоғи керак. Ушбу улуғвор мақсадга эришиш йўлида ёшларга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, барча соҳаларда ўз иқтидори ва салоҳиятини тўлиқ намоён этиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратиб бериш ёшларнинг ахлоқий маърифатини юксалтириш баробарида, «Тафаккур учун курашиш»га хизмат қилади - дейди Анваржон Абдуллаев.

Тадбир сўнггида диний экстремизм ва терроризмнинг фожеали оқибатлари тасвирланган ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун Андижон шаҳар "Ишга марҳамат" мономарказида Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси ҳамда Андижон вилояти ИИБ ҳамкорлиги асосида Пробация бошқармаси томонидан назоратга олинган фуқаролар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Жараёнда кўплаб туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ва ҳусусий тадбиркорлар ўзларининг бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok