Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
40K photos
4.49K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
14 ЯНВАРЬ - ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ...

Юрт тинчлиги йўлида хизмат қилаётган ҳамда босқинчи ва ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда букилмас ирода ва жасорат намунасини амалда намоён этиб, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимизнинг хотирасини ёд этиш муқаддас бурчимиз ҳисобланади.

Шу боис Андижон вилоятининг барча ҳудудларида мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 31 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни катта тантаналар билан нишонланди.

Асосий тадбир Андижон шаҳри марказидаги Хотира хиёбонида бўлиб ўтди.

Жараёнда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги вакиллар, давлат ва жамоат ташкилотлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, фахрийлар ҳамда ёшлар оркестр садолари остида Ватан озодлиги, юрт тинчлиги йўлида жонини фидо қилганлар руҳига ҳурмат бажо келтирдилар.

Бу эса юртдошларимизни, айниқса ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Эслатиб ўтамиз, бир оздан сўнг бугунги сана муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live

Андижон вилояти ҳокими бугунги сана муносабати билан Давлатимиз раҳбарининг табригини ўқиб эшиттирмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live

Ҳарбийлар ва ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг бир гуруҳ ходим ва хизматчилари тақдирланмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда электр тармоқларидаги навбатдаги носозликни бартараф этиш ишлари бошланди.

Шимолий кичик даҳани қамраб олган “Шифокор” ҳамда “Истиқлол” МФЙнинг ер ости тармоғидаги носозлик аниқланмоқда. Айни вақтда Шуҳратбек Абдураҳмонов барча зарурий иш жараёнларини ташкил этишни бошлаган.

Носозлик таъмирлангунга қадар ушбу маҳаллаларни вақтинчалик бўлсада электр билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Тезкор

«Дастурхончи» газ тарқатиш шахобчасидан Андижон шаҳри 4- ва 5-кичик даҳалар, “Жанубий Пахтакор” МФЙ ўрамидаги 16 этажли кўп қаватли уйлар ҳамда Андижон аэропорти атрофидаги намунали уйларга йўналтирилган ўрта босимли диаметри 159 мм бўлган газ қувурида газ сизиб ҳолати аниқланди.

Шу муносабат билан 14 январь куни соат 16:40 дан то таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар юқорида номи келтирилган маҳалланинг 4168 та аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Табиий газ таъминоти соат 18.00 дан қайта тикланади.

Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok