Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида навбатдаги 6 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижондан хушхабар !

2020 йил 17 апрель кунида яна 6 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайди!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев пандемияга қарши курашишда халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кучайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Янги шифохона ва карантин ҳудудларини замонавий жиҳозлаш, ўпкани сунъий вентиляция қилувчи 2300 та аппарат ва бошқа ускуналар сотиб олиш бўйича топшириқлар берилди.
Ижтимоий соҳаларни қўллаб-қуватлаш, донор ташкилотлар билан қўшимча грант келишувлари имзолаш муҳимлиги қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам усиления сотрудничества с международными финансовыми институтами в борьбе с пандемией коронавируса.
Даны поручения по современному оснащению строящихся больниц и карантинных зон, закупке 2300 аппаратов ИВЛ и другого оборудования.
Подчеркнута важность поддержки социальных сфер, достижения дополнительных грантовых соглашений с организациями-донорами.

#Mirziyoyev #yigilish #pandemiya #xalqarohamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шукроналик ҳақида!

Андижон вилояти бош имом-хатиби
Мирзамақсуд Алимов

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
2020 йил 17 апрель ҳолатига кўра, божхона омборларида жами 43,3 млн. АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Ушбу маҳсулотлар божхона расмийлаштирувидан сўнг қисқа муддатларда ички бозорларга йўналтирилади.

Ўзбекистон Республикаси божхона қўмитаси



Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган экспорт қилувчи корхоналар диққатига !!!

Экспорт қилувчиларга маҳсулотларини экспорт қилишда транспорт харажатларининг ошган қисми инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан компенсация қилиб бериш орқали қоплаб берилади.

Маълумот учун: (71) 252 16 75, info@epauzb.uz

Халқаро юк ташувлар ҳамда экспорт ва импорт операциялари билан шуғулланадиган тадбиркорлар, энг мақбул транспорт йўналишларини аниқлаш ҳамда ташувлар давомида муаммолар юзага келган тақдирда

Транспорт вазирлигининг 1167 ҳамда Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги нинг (71) 238-52-52 ишонч телефон рақамларига мурожаат этишингиз мумкин.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда яна 1 нафар бемор бутунлай соғайди

Юртимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида тезкор ва қатъий чоралар кўрилмоқда. Тиббиёт ходимларининг сай ҳаракатлари туфайли коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайишда давом этмоқда.

Бугун 2020 йил 18 апрель куни Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 1 нафар бемор бутунлай соғайди. Ўтказилган лаборатория текширувлари натижасида беморда касаллик аломатлари кузатилмади. Тузалган бемор Андижон шаҳридан 33 ёшда. Вирус юқтириб олган фуқаро билан мулоқотда бўлган.

Беморни Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда тегишли ташкилот масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтга қадар соғайган беморлар сони 11 нафарга етди.
Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 171 нафарни ташкил этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🌐 Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирус касаллигига чалиниш ҳолатлари қайд этилган:

🇦🇹 Австрия — 1
🇦🇲 Арманистон — 1
🇺🇸 АҚШ — 11
🇦🇪 БАА — 1
🇬🇷 Греция — 6
🇮🇱 Исроил — 1
🇰🇷 Корея Республикаси — 1
🇵🇰 Покистон — 5
🇷🇺 Россия — 42
🇹🇭 Таиланд — 1
🇹🇷 Туркия — 1
🇯🇵 Япония — 1
🇰🇿 Қозоғистонда — 6

бўлиб турган 73 нафар фуқаромизда ушбу касаллик аниқланган.

2020 йил 18 апрель ҳолатига кўра, Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штабида мавжуд маълумотлар.

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Авазбек Ҳожиметов иштирокида ўтказилган брифинда маълум қилинди.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Асака туманида карантинда бўлган 108 нафар ҳамюртларимиз ўз уйларига кузатилди

2020 йилнинг 3 апрель куни қўшни Қирғизистон Республикаси чегарасидан Андижон вилоятига ўтган Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида яшовчи 108 нафар фуқаролар Республика махсус комиссиясининг тавсиясига асосан, Андижон вилояти Асака туманидаги махсус мактаб интернатига 14 кунлик тиббий кузатувчи карантинга олинган эди.

14 кунлик кузатувда бўлган фуқароларимиз чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди. Махсус тестдан ўтказилиб текширилганда вирус аниқланмаганлиги ҳамда касаллик тарқатиш хавфи йўқлигини инобатга олиб улар оилалари бағрига қайтишга рухсат берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Forwarded from Times.uz
❗️Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан илк бор коронавирус инфекциясига чалинган 11 бемор буткул соғайди.

Беморлардан 7 нафари эркак, 4 нафари аёл. Улардан 4 нафари пойтахтимиздан, яна 4 нафари Тошкент вилоятидан, 2 нафари Фарғона ва 1 нафари Андижон вилоятидан. Энг ёши каттаси 51 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 23 ёшда.

❗️Ҳозирга қадар юртимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 225 нафар бемор тўлиқ соғайди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Андижонда яна 2 нафар бемор бутунлай соғайди

Тиббиёт ходимларининг сай ҳаракатлари туфайли коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайишда давом этмоқда.

Бугун 2020 йил 20 апрель куни Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан коронавирус инфекциясига чалинган 2 нафар бемор бутунлай соғайди. Лаборатория текширувлари натижасида беморда касаллик аломатлари кузатилмади. Тузалганлардан бири, 39 ёшли аёл Хўжаобод туманидан бўлса, иккинчиси 51 ёшли аёл Андижон шаҳридан. Ҳар икки бемор ҳам коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган.

Беморни Андижон вилояти ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда тегишли ташкилот масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Олтинкўл туманида томорқадан самарали фойдаланишда қандай тажриба бор?

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram