Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.7K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон вилоятининг “Ёшлар маркази”га келди. Мазкур бинода юзлаб ёшлар иштирокида учрашув бошланди.

Декабрь ойи давомида Андижондаги 2 минг 170 нафар ёшлар давлатимиз томонидан ажратилган қўшимча ёрдамларни қабул қилиб олмоқдалар. Бугунги учрашувда уларнинг 500 нафарига ёрдамлар топширилиши кўзда тутилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАБ, МУНОСИБ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШДА ДАВОМ ЭТАМИЗ...

Вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов айни дамда Андижон шаҳридаги «Ёшлар марказида» таълим, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги ва саноат каби турли соҳаларда муваффақиятларга эришаётган ёшлар билан учрашув ўтказмоқда.

Жараёнда вилоят раҳбари йиғилганларни яқинлашиб келаётган Янги йил билан муборакбод этди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси билдирган фикрлари ҳамда 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб таклиф этилганлиги ҳамда бунинг аҳамияти хусусида атрофлича фикр мулоҳазалар билдирди. 2022 йил давомида вилоятимиз ёшларига шарт-шароит яратиш бўйича олиб борган ишлар ҳақида сўз юритди.

Айтиш жоизки, бугунги кунда, вилоятимизда 3,3 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилаётган бўлса, уларнинг қарийб 53 фоизи яъни 1,7 миллион нафардан ортиғини ёшларни ташкил этади.

Хусусан, жорий йилда ёшлар билан маҳаллабай ишлаш тизими орқали вилоятдаги 890 та маҳаллада бевосита ёшлар билан ишлайдиган етакчиси лавозими жорий этилди. Ушбу лавозимга 5 минг 105 нафар номзодлар орасидан муносиблари танлаб олинди ва ҳозирда самарали иш фаолиятини олиб боришмоқда. Ушбу лавозимга тайинлангандан буён ўзини кўрсатган 8 нафар ёшлар етакчи юқори лавозимларга тайинланди.

Амалга оширилган ишларимиз натижасида жорий йилнинг 11 ойи давомида 18 минг 325 нафар ёшлар ишга жойлаштирилди. Деҳқончилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган 18 минг 569 нафар ёшларга 1 минг 925 гектар ер майдонлари ажратиб берилди. Тадбиркорликни йўлга қўйишни мақсад қилган 14 минг 363 нафар ёшларга 320 миллиард сўм кредит маблағлари ажратилди.

Маҳаллаларда ёшлар маънавиятини юксалтириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил ва соғлом турмуш тарзига кенг жалб этиш мақсадида 5 босқичли яъни маҳалла – сектор – туман – вилоят - республика миқёсидаги 15 та йўналишни ўз ичига олган «Беш ташаббус олимпиадаси» мусобақаларнинг республика босқичида вилоятимиз ёшлари муносиб иштирок этдилар. Натижада вакилларимиз 14 та олтин, 8 та кумуш ва 6 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида жами 28 та медаль билан 1-ўринни эгалладилар. Бу албатта, ёшларимизни қўллаб-қувватлашимиз ҳамда уларга билдирилган ишончнинг натижасидир.

Вилоятимиз ёшларини 2023 йилда ҳам, доимо қўллаб-қувватлаймиз Хусусан, жорий йилнинг 17 октябрь ва 10 декабрь оралиғида 890 та маҳалладаги ёшларни қайта хатловдан ўтказиш ишлари амалга оширилди. Хатлов якунида вилоятда истиқомат қилаётган 14-30 ёшдаги 810 минг 725 нафар ёшлар ҳисобга олинди. Уларнинг 423минг 236 нафари эркак, 387 минг 489 нафари эса аёлларни ташкил этмоқда. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари ҳамда бандлиги таъминланмаган 31 минг 5 нафар (3,8%) ўғил-қизлар «Ёшлар дафтари»га киритиш учун тавсия этилди. Келгуси йилда айнан ушбу ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш асосий вазифамиз бўлади.

Шу билан бирга, 2023 йилда Бўстон туманида замонавий «Ёшлар маркази» барпо этилади. Деҳқончилик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган, 15 минг нафар ёшларга ер майдонлари ажратилади. Хорижий тиллар ва ИТ соҳасига қизиқиши бўлган 5 минг нафар ёшлар «Келажак касблари»га ўқитилади. Халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл қайд этган 500 нафар ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари қоплаб берилади.

"Бир сўз билан айтганда, Президентимиз бошчилигида ёшларни қўллаб-қувватлаб, уларга муносиб шарт-шароитлар яратамиз." - деди Шуҳратбек Абдураҳмонов.

#live #yoshlar

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЁШЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАБ, МУНОСИБ ШАРТ-ШАРОИТЛАР ЯРАТИШДА ДАВОМ ЭТАМИЗ..

#yoshlar

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жалақудуқ тумани шошилинч тиббий ёрдам қабулхона бўлими биноси қайта фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди.

#mobilography

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 26 декабрь куни Андижон вилоятининг барча ҳудудларидаги автомобил йўлларида қуюқ туман тушиши кузатилаётганлиги сабабли Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ барча ҳайдовчиларни йўлларда ҳушёр ҳаракатланишга чақиради!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон давлат тиббиёт институти талабалари учун "Талабалар уйи" фойдаланишга топширилди

#mobilography

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Мурғак қалблар шодланди !

Кириб келаётган “Янги йил байрами” муносабати билан Қўрғонтепа “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйида яшовчи болаларга Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармасининг байрам совғалари улашилиб, соха фидоийлари тақдирланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok