ҲУДУДЛАРДА УМУМФОЙДАЛАНУВ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИДА ҚАЙТА ҚУРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА...
Мамлакатимизда халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган магистраль йўлларни барпо этиш, уларни дунё йўлларига туташтириш ва замонавий инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қолаверса, вилоятимизнинг географик жойлашувини ҳисобга олган ҳолда автомобиль йўллари тармоғини ривожлантириш орқали йўл инфратузилмасига катта эътибор қаратиб келинмоқда.
Шу мақсадда айни дамда, Қўрғонтепа тумани марказида туман ҳокими, Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Т.Караев ва ҳудудий бўлинмалар мутасаддилари томонидан янги таъмирланаётган марказий йўллар ўрганиб чиқилиб, мазкур йўллардаги тирбандликларни олдини олиш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида янги лойиҳалар ўрганилмоқда.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диққат, эълон!
Азиз андижонликлар, шаҳримиз меҳмонлари!
Хабарингиз бор, Андижон шаҳри марказидаги Бобур шохкўчасининг икки қисмини бирлаштирувчи кўприкнинг қурилиш ишлари давом этмоқда.
Бурғулаш ишларига ҳалал бермаслик ва лойиҳа сифатини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги диаметри 630 мм.ли эски сув қувурининг ўрнига янги қувур ўрнатиш ишлари амалга оширилади.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 23 декабрь соат 08:00 дан 24 декабрь куни соат 20:00 га қадар янги қувурни фойдаланишга топшириш жараёни амалга оширилади.
Бу пайт мобайнида Андижон шаҳридаги Қоратут, Баркамол, Хўтанариқ, Андижон, Ишчилар, Маориф, Гулистон, Бобосадин, Бирлашган, Янги турмуш, Тахтакўприк, Тўққизариқ, Кенгаш, Сарвонтепа, Пахтакор, Уйғуробод, Намуна, Ўзбекистон, Шолдирама, Меҳнат, Хурсандлик, Найзақайрағоч, Шодлик ва Саноат маҳаллаларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз.
❗️Сув захирасини яратиб олишни унутманг!

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КАСБ ФИДОЙИЛАРИ ЭЪТИБОРДА
Бугун «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Андижон ҳудудий филиалида 22- декабрь Энергетиклар куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Дастлаб «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раҳбарияти фахрли касб эгаларини байрам муносабати билан самимий табриклаб, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, тизимда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтди.
Тадбирда Энергетика соҳасида узоқ йиллар давомида фаолият юритаётган ходимлар ҳамда туну кун авариявий ҳолатларда тинимсиз меҳнат қилаётган касб фидойилари «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқарув раиси У. Мустафоевнинг ташаккурномалари ҳамда касаба уюшма қўмитасининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.
Ушбу кун муносабати билан Ўзбекистон бўйлаб меҳнат қилаётган барча энергетика соҳаси ходимларини – монтёрлар, электриклар, теплотехник, муҳандислар, диспетчерлар, олийгоҳларда таълим олаётган бўлғуси мутахассислар ва умуман соҳага дахлдор барча-барчани муборакбод этамиз.