Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
39.9K photos
4.47K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ НАЗОРАТДА

Куни кеча Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг Хонобод шаҳрида бўлган ўрганиши давомида аҳоли билан мулоқотлар ўтказган эди.

Мазкур мулоқотлар давомида шаҳардаги Тейит МФЙ фуқаролари томонидан ушбу ҳудуднинг 3 км масофасига электр симларини тортиш масаласи кўтарилган эди.

Бугун ушбу мурожаат ижроси юзасидан шаҳар ҳокими бошчилигида, шаҳар электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан ҳудудда янги Фидер учун сим тортиш ишларини олиб бормоқдалар.

Маълумот ўрнида ушбу ҳудуддаги Фидерда жами 38 та трансфортматор фойдалинар эди, мазкур янги Осиё фидери ўрнатилиш натижаси Тейит МФЙнинг 14 та трансфортматори янги Фидерга ўтказилиб қолган 24 та трансфортматор аввалги фидерга (шаҳардаги кўп қаватли уйлар ва хонадонларга) ажратилади.

Бунинг натижасида эса электр энергиясида кучланиш ва юклама янада камайиб, аҳоли учун бир қанча қулайликлар яратилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олий таълим: талабалар учун янги имкониятлар

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар Навоий шохкўчасида рўй берган ҳолат акс этган видеолавҳалар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки ўрганишларга кўра Навоий шохкўчасида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонлардан бирида чақнаш ҳодисаси юз берган. Ходиса оқибатида 2 нафар фуқаро жароҳат олиб, шифохонага ёткизилди.

Тегишли масъуллар воқеа сабаби ва моддий зарарни аниқланмоқда.

Ҳолат бўйича батафсил ахборот берилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга мурожаатномаси бошланиши олдидан тайёргарлик жараёни

#live

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бошланди.

Мурожаатноманинг жонли трансляциясини қуйидаги манбаларда:

"O'zbekiston 24", "O'zbekiston" (сурдотаржима билан), "Yoshlar", "Mahalla", "Madaniyat va ma'rifat", "O'zbekiston tarixi", "Sevimli", "Milliy", "Zo'r TV";
"Toshkent", "Dunyo bo’ylab", "Mening yurtim" (русча таржимаси билан);
"Foreign Languages", "UzreportTV" (инглизча таржимаси билан) телеканалларида;
Президент матбуот хизматининг Facebook'даги саҳифасида;
Президент матбуот хизматининг YouTube'даги каналида томоша қилишинг.

Началось Послание Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Олий Мажлису и народу Узбекистана.

Смотрите прямую трансляцию Послания:

на телеканалах "O'zbekiston 24", "O'zbekiston" (с сурдопереводом), "Yoshlar", "Mahalla", "Madaniyat va ma'rifat", "O'zbekiston tarixi", "Sevimli", "Milliy", "Zo'r TV";
"Toshkent", "Dunyo bo’ylab", "Mening yurtim" (с русским переводом);
"Foreign Languages", "UzreportTV" (с английским переводом);
на официальной странице пресс-службы Президента в Facebook;
на канале пресс-службы Президента в YouTube.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда.

#live #Andijon

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги кунда Ўзбекистон жаҳон сиёсати марказларидан бирига айланаётгани, халқаро ҳамжамият буни кенг эътироф этаётганини таъкидлади.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ва Туркий давлатлар ташкилоти саммитлари ҳамда ўнлаб юқори даражадаги халқаро анжуманларга мезбонлик қилинди ва муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

"Мана шундай катта ютуқларга эришишда фидокорона меҳнати билан ҳисса қўшган ҳар бир юртдошимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман", - деди давлатимиз раҳбари.

Ушбу ютуқлар, инсон қадри улуғ бўлган диёр – Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги дастлабки натижалар экани таъкидланди.

"Биз бунёдкор халқимиз билан бирга бундай эзгу ишларни давом эттирамиз ва олдимизга қўйган катта-катта марраларга албатта эришамиз", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент бугун инсоният ниҳоятда мураккаб даврни бошидан кечираётганини таъкидлади.

Ер юзидаги иқлимнинг кескин ўзгариши, сув ва табиий ресурслар камайиши билан боғлиқ муаммолар катта хатарларга айланмоқда. Халқаро муносабатларда ўзаро ишонч камайиб, қарама-қаршилик ва можароларнинг ортиши барқарорлик ва ривожланишга жиддий хавф солмоқда.

Афсуски, бундай хавф-хатарлар бизни ҳам четлаб ўтмаётгани кўрсатиб ўтилди.

"Қорақалпоғистонда содир бўлган нохуш воқеалар халқимизни қаттиқ қайғуга солди. Худога шукур, кўп миллатли халқимизнинг оқиллиги ва донишмандлиги билан вазият тезда изга тушди", - деди Президентимиз.

Facebook|Instagram|Twitter
"Биз учун “Қорақалпоғистон ютуғи – бутун Ўзбекистон ютуғи, Қорақалпоғистон ташвиши – бутун Ўзбекистон ташвиши”, деган ғоя ҳамиша амалий ҳаракат дастури бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади!

Бизнинг эзгу мақсадимиз – биргаликдаги меҳнатимиз билан Янги Ўзбекистонда ҳар томонлама ривожланган, обод ва фаровон Янги Қорақалпоғистонни бунёд этишдир.

Асрлар давомида эт ва тирноқ каби бир бўлиб кетган халқларимиз дўстлигига, ҳеч қандай куч таъсир кўрсата олмайди. Чунки, бизнинг ўтмишимиз бир, бугунимиз ҳам, келажагимиз ҳам бир!

Жонажон Ватанимизнинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлашга ҳар томонлама қодирмиз!

Тинч ва осойишта ҳаётимизни асраб, мустақиллигимизни мустаҳкамлаб, барқарор тараққиёт йўлимиздан жадал давом этамиз!
", - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» деб эълон қилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Мамлакатимиз тараққиётини янги поғонага олиб чиқиш учун бошқарув ҳам, қонунчилик ҳам, жамиятимиз ҳам ўзгариши кераклиги таъкидланди.

Шу боис, “Аввал – инсон, кейин – жамият ва давлат” деган ғояни Конституциямиз ва қонунларимизга ҳам, кундалик ҳаётимизга ҳам чуқур сингдиришимиз кераклиги қайд этилди.

Ҳозирги кундаги жиддий синовлар ва башорат қилиб бўлмайдиган хавф-хатарларни енгиб ўтишга қодир бўлган миллий давлатчилигимиз асосларини мустаҳкамлашимиз зарур.

Шуларни эътиборга олган ҳолда, Асосий қонунимизни такомиллаштириш ишлари давом эттирилмоқда.

"Ушбу ислоҳотдан халқимиз катта ўзгаришлар кутаяпти. Бугунги кунга қадар бу борада 220 мингдан зиёд таклиф келиб тушгани ҳам, бунинг яққол далилидир", - деди давлат раҳбари.

Facebook|Instagram|Twitter
Шавкат Мирзиёев “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” тамойили асосида барча масалалар бўйича халқимиз билан бамаслаҳат иш тутилишини таъкидлади.

Умуман, мазмуни “инсон қадрини улуғлаш” руҳи билан бойитилган, келажак авлодларга муносиб хизмат қиладиган, Янги Ўзбекистонга мос бўлган Конституцияни ҳар томонлама ўйлаб, шошилмасдан ишлаб чиқиш кераклиги айтилди.

Фуқароларимиз билдирган барча таклиф ва истаклар албатта инобатга олинади ва Конституция лойиҳаси умумхалқ референдумига олиб чиқилади, деди Президент.

Энг муҳими – ҳар бир ватандошимиз конституциявий ислоҳотларга дахлдор бўлиши ва “Бу – менинг Конституциям”, деб юксак ғурур ва ифтихор билан айта олиши керак.

Facebook|Instagram|Twitter