Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12K subscribers
39.4K photos
4.42K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Шаҳрихон туманидаги "ELEGANT SHOES AND" МЧЖ томонидан пойабзал ишлаб чиқариш корхонаси бугун тантанали равишда ўз фаолиятини бошлади.

Пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган мазкур корхонанинг лойиҳавий қиймати 2,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Лойиҳанинг ишга туширилиши муносабати билан 500 та ишчи ўрни яратилди.

Корхонанинг экспорт салоҳияти йиллик 4 миллион АҚШ долларни ташкил қилиб, МДҲ давлатларига йўналтирилади.

Корхонанинг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қатнашиб, Шаҳрихон аҳлини қўшалоқ тантаналар билан самимий муборакбод этиб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳратбек Абдураҳмонов ОАВ вакиллари билан самимий суҳбатлашмоқда.

Андижон вилояти ҳокими: Андижонликлар тиккан кийимларни европаликлар киймоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда вилоятимиз меҳмонлари вилоят ҳокими ҳамроҳлигида Андижон туманидаги Саддатаги маҳалласида "Обод маҳалла" дастури доирасида амалга оширилган ишлар билан танишдилар.

#presstur

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навбатдаги манзил Янги Андижон массивида бунёд этилган "Best impex textile" тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасининг очилиш маросими бўлди.

Корхонанинг лойиҳавий қиймати 64 миллиард сўмни ташкил этади. Яратилган иш ўринлари сони эса 2 мингтани ташкил этади.

Очилиш маросимидан сўнг меҳмонлар ҳамда корхона иш юритувчиси Бангладешлик Муҳаммад Шоҳаг Кабир ўртасида самимий суҳбат бўлиб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Best impex textile"нинг тантанали очилиш маросимидан сўнг, вилоят раҳбари ҳамроҳлигида профессионал таълим тизимида таҳсил олаётган ёшлар учун корхонада ташкил этилган амалий жараён билан танишилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Булоқбоши туманидаги "Ko’hna buloq" МЧЖ томонидан трикотаж маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхонаси фойдаланишга топширилди.

Лойиҳа қиймати 16,5 миллиард сўмни ташкил этган мазкур корхонанинг ишлаб чиқариш дастгоҳлари Хитой ва Туркия давлатларидан олиб келиниб ўрнатилган бўлиб, йилига ўртача 5-7 миллион дона эркаклар кийимлари, спорт кийимлари, аёллар кийимлари, болалар, ўсмирлар ва бошқа трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаради.

Корхонанинг йиллик экспорт ҳажми 2-3 миллион АҚШ долларни ташкил қилиб, 100 фоиз экспортга йўналтирилади.

Корхонада яратилган иш ўринлари 250 тани ташкил этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
“Water Life Mineral” маданли сув ишлаб чиқариш корхонаси.

Суратда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳамда Олий мажлис қонунчилик Палатаси Депутати Расул Кушербаев

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хонобод шаҳар “Янги ҳаёт” МФЙ ҳудудидаги “Water Life Mineral” маданли сув ишлаб чиқаришкорхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Корхонанинг лойиҳа қиймати 22,5 миллион еврони ташкил этади.

Корхона йилига ўртача 200 миллион дона қадоқланган маданли сув ишлаб чиқишга мослашган бўлиб, йиллик экспорт қуввати 7 миллион долларни ташкил этиб, шундан 10 фоизи ўрта осиё давлатларига йўналтирилади.

Корхона фаолият бошлаши муносабати билан 200 та янги иш ўринлари яратилди.

Корхонада инсон организми учун (кальций - 30-60mg, магний - 20-40mg, натрий - 10-20mg, калий - 0,1-2,5mg, сулфат - 10-130mg, гидрокарбонаты 150-200mg) умумий 300-360mgd3га тенг фойдали минерализация бериш хусусиятларга эга ҳисобланган 112,5 миллион дона газсиз сув, 67,2 миллион дона газли сув ҳамда 20,3 миллион дона бошқа турдаги салқин ичимликлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ВИЛОЯТ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БОШҚАРМАСИДА “ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ТИШКИЛ ЭТИЛДИ

Хабарингиз бор, таълим муассасаларида ёш авлодга сифатли таълим бериш билан бир қаторда уларни ўзбекона қадриятлар руҳида тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 6 декабр куни вилоят халқ таълими бошқармасида туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари маъсул вакиллари ва бошқарма ҳодимлари иштирокида ўтказилган давра суҳбати айнан шу мавзуларга бағишланди.

Давра суҳбати давомида вилоят ҳокими ўринбосари Р.Арзиев томонидан таълим мактабларда ёшлар маънавияти билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, эртамиз эгалари бўлган ёш-авлодни ёт мафкуралардан ҳимоя этиш, кийиниш маданияти, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик, кўр-кўрона тақлид ва шунга ўхшаш салбий иллатларга қарши курашда халқ таълими тизими вакиллари жонбозлик кўрсатишлиги зарур эканлиги таъкидланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok