Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
12.1K subscribers
39.9K photos
4.47K videos
9 files
10.4K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш ҳамда фуқароларга қулайликлар яратиш мақсадида жойларда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида мавжуд кўп қаватли уйларнинг кириш йўлакларидаги фрамуга ойналарини таъмирлаш, уларни целлофан билан ёпиш, кириш эшикларига пружина мосламаларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда об-ҳавонинг инжиқликлари сабаб, аҳолини мавсумдан беталофат олиб чиқиш йўлида Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда унинг шаҳар ва туман бўлимлари томонидан доимий навбатчиликлар ташкил этилган бўлиб, ҳудудларда ташкил этилган бошқарув сервис компаниялари билан ҳамкорликда 24 соат мобайнида аҳоли хизматида.  Бундай эътибордан Аҳоли ҳам мамнун.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АБАД ОФЙ ОБОД БЎЛМОҚДА

Давлат раҳбари томонидан Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, шимолий туманлар аҳолисини турмуш даражасини ошириш мақсадида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва бошқа масалаларда кўмаклашиш учун вилоятлар ушбу ҳудудларга бириктирилган.

⚡️Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов топшириғига асосан, Кегейли туманининг Абад ОФЙга бириктирилган Андижон тумани ишчи гуруҳи бир қатор ишларни амалга оширдилар.

Абад ОФЙ биноси ҳудудига 650 туп манзарали кўчатлар ва аҳоли учун истакларига кўра мевали нав-ниҳоллар етказиб берилди.

Ушбу овуллардаги ички йўллар 1236 м шебенлаштирилди.Ҳозирда яна 2 км ички йўлларга шпес аралашмаси ёткизилмоқда.

Аҳолига 250 м масофадан газ тармоғи тортиб берилди.

Абад ОФЙдаги барча электр таянчлар қайта кўрилиб, 60 та бетон таянчлар ўрнатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ички хўжалик йўллари дастурлари ижроси таъминланмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
БУТУНЖАҲОН ТАЛАБАЛАР КУНИ...

17 ноябрь санасини “Талабалар куни” деб эълон қилиш таклифи 1946 йили бутунжаҳон талабалар конгрессида тасдиқланган.

Бу галги "Талабалар куни" Андижонда ўзгача кўринишда нишонланмоқда.

Байрам муносабати билан Андижондаги олийгоҳларда ҳоким ва талабалар учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Учрашувнинг асосий маркази Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти бўлиб, қолган олийгоҳлар онлайн тарзда қатнашмоқдалар.

Дастлаб, вилоят ҳокими барча талабаларни сана муносабати билан муборакбод этиб, ўзининг самимий тилакларини билдирди...

Учрашув давом этмоқда.

#live #studentday #Andijon

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактабгача таълим - янги уйғониш даврининг таянч устуни

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Марҳамат тумани «Дурафшон» МФЙ ҳоким ёрдамчиси Холмирзаев Азизбек «Энг яхши ҳоким ёрдамчиси» танловининг Республика босқичида фахрли 3-ўринни қўлга киритган эди.

Туман ҳокимлиги фаоллар залида тумандаги барча ташкилот, корхона ва муассасалар раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда туманимиз ҳокими Б.Юлдашев томонидан «Энг яхши ҳоким ёрдамчиси» танловининг Республика босқичида фахрли 3-ўринни қўлга киритган «Дурафшон» МФЙ ҳоким ёрдамчиси Азизбек Холмирзаев фаолияти давомида амалга оширган хизматлари эътироф этилиб, қарсаклар садоси остида тақдирланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти бўйича 1577 та Тадбиркорлик учун Кўчма савдо жойлари Ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилди.
e-auksion.uz электрон савдо платформаси оркали шаффоф аукцион ва танловларда иштирок этинг

🔷 Андижон шаҳри (ko'rish)
🔷 Андижон тумани (ko'rish)
🔷 Асака тумани (ko'rish)
🔷 Булоқбоши тумани (ko'rish)
🔷 Балиқчи тумани (ko'rish)
🔷 Бўстон тумани (ko'rish)
🔷Избоскан тумани (ko'rish)
🔷 Жалақудуқ тумани (ko'rish)
🔷 Марҳамат тумани (ko'rish)
🔷 Олтинкўл тумани (ko'rish)
🔷 Пахтаобод тумани (ko'rish)
🔷 Қўрғонтепа тумани (ko'rish)
🔷 Улуғнор тумани (ko'rish)
🔷 Шаҳрихон тумани (ko'rish)
🔷 Хўжаобод тумани (ko'rish)
🔷 Хонобод шаҳри (ko'rish)

🛍E-AUKSION мобил иловаси
📹Видео қўлланма

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok