Forwarded from ANDIJON YOSHLARI (AXUSANOV)
"YOSHLAR DAFTARI - IMKONIYATLAR DAFTARI"
Yurtimizda yoshlarni qo'llab-quvvatlash, ularning ijtimoiy holatini yaxshilash maqsadida keng imkoniyatlar yaratilgan. "Yoshlar daftari" ham ana shunday imkoniyatlardan biridir.
Viloyat Yoshlar markazida Andijon viloyati tuman, (shahar) "Yoshlar daftari"ga kiritilgan 82 nafar yoshlarga Hokim yordamchilari bilan hamkorlikda subsidiya asosida 111 ta asbob-uskunalar topshirildi.
Bizning rasmiy sahifalarimiz:
Facebook Instagram Telegram Youtube

РАСМИЙ МУНОСАБАТ
Daryo.uz нашрида “Андижонда ўқувчилардан вилоят ҳокими саволларига шукроналик ҳисси билан жавоб бериш, свет ва газ муаммосини гапирмаслик талаб қилинган" сарлавҳаси остидаги хабарлар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Бугунги кунда Жалақудуқ туманида 55 умумтаълим мактаблари ва битта “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолият юритаётган бўлиб, уларда жами 32 минг 960 нафар ўқувчи-ёшлар (16 минг 680 нафар ўғил болалар, 16 минг 280 нафар қизлар) тахсил олмоқдалар.
Ушбу таълим муассасаларда таҳсил олаётган ўқувчи-ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларни қизиқишларига қараб йўналтириш мақсадида Жалақудуқ тумани ҳокими Латипов Ҳикматилло Абдулҳамидович иштирокида “Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари, очиқ мулоқотлар ва давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.
Лекин жорий йилнинг 2 ноябр куни ижтимоий тармоқларда тумандаги таълим муассасаларида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилиши юзасидан тарқалган хабарлар асоссиз бўлиб, тумандаги мактабларда “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилиши белгиланмаган.
Қолаверса, ўқувчи-ёшлар билан очиқ-мулоқот тарзида ташкил этилиши режалаштирилган тадбирларда уларга фақатгина тадбирда одоб-аҳлоқ қоидалари риоя этишлари юзасидан тавсиялар берилишини ва ана шундай учрашувлар уларни фикрларини эркин баён этишлари учун ҳам ташкил этилиши таъкидланади.
Хулоса ўрнида, туман ҳокимлиги ва туман халқ таълими бўлимлари томонидан ижтимоий тармоқларда келтирилган топшириқларни берилмаганлигини маълум қилган ҳолда тумандаги барча мактаб жамоаларига, педагог-устозларига ўқувчиларини сифатли таълим олишлари йўлидаги фаолиятларини самарали олиб боришларини, турли асоссиз хабарлар муҳокамаларига берилмаган ҳолда фақат таълим жараёнлари билан шуғулланишларини сўраб қоламиз.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

🌳Андижонда ННТлар яшил ҳудудларни барпо этмоқда
🌱Андижон вилоятидаги “Hamroh” ННТнинг “Ёшлар - келажак бунёдкорлари!” номли лойиҳаси доирасида Андижон шаҳри, “Ишчилар” МФЙ, Храбек кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлар ҳудудида аҳолига қулайлик яратиш учун айвончалар, болалар майдончалари бунёд этилган эди.
🌱Бугун мазкур ҳудуд “Яшил макон” умуммилиий лойиҳасининг “долзарб 40 кунлиги” доирасида кўкаламзорлаштирилди.
🌱ЎзННТМА ҳузуридаги жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 400 туп мевали ва манзарали кўчатлар харид қилиниб, аҳоли учун яшил ҳудуд барпо этилди.
#mobilephoto

🔖«ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ МАЪРИФАТ» МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ
🗓Бугунги кунда, ер юзининг турли нуқталарида содир бўлаётган нотинч ва беқарор вазият туфайли ундан азият чекаётган қанчадан-қанча бегуноҳ инсонларнинг қони тўкилмоқда!
Ачинарли томони, бу каби вайронкор ҳолатларнинг содир этилиши ортидан ўша ҳудуддаги оила, жамият, миллат, Ватан деган тушунчалар ҳам емирилиб бормоқда.
Бу каби ҳолатларнинг энг катта сабаблари асосан, айрим инсонларнинг билимсизлиги, моддий ёки бошқа мақсадларда кўр-кўрона эргашишида. Бугунги кунда ёшларимиз маънавиятини юксалтиришга қаратилган кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.
Жумладан, шу мақсадда бугун, 3 ноябрь куни Андижон давлат чет тиллари институтида «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Унда институт ректори в.в.б. Дилшодбек Рустамов, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Раҳматулло Арзиев, вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари Муҳаммадисхак домла Мўминов, Вилоят маънавият ва маърифат маркази раҳбари Зилола Тоштемирова, институтимиз профессор-ўқитувчилари ҳамда 130 нафарга яқин талабалар иштирок этди. Дастлаб тадбир қатнашчиларига «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусидаги видеоролик катта экран орқали намойиш этилди.
Сўнгра институт ректори давра суҳбатини очиб бериб, мутасаддиларни талабаларга таништириб ўтди.
Мутасаддилар томонидан талабалар билан самимий руҳда очиқ мулоқот ташкил этилди. Талаба-ёшларнинг маънавий баркамоллигини юксалтиришга қаратилган суҳбат бўлиб ўтди.