Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
“Обод юрт” умумхалқ хайрия ҳашарида Андижонликлар ҳам фаол иштирок этмоқда

Бугун юртимиз бўйлаб "Наврўз" байрами олдидан “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.
Ўтказилаётган хайрия ҳашарида вилоятимизнинг барча худудларида кўнгилли кексаю ёш жам бўлиб, ушбу хайрли тадбирига ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.
Вилоятимизда ҳашар давомида дарахт ва гул кўчатлари экилиб, боғ ва гулзорлар яратилмоқда. Маҳаллалар, аҳоли пунктлари, кўп қаватли бинолар ва қабристонлар ҳамда болалар майдончалари тартибга келтирилиб дарахтлар оқланмоқда. Ташкилот, корхона ва таълим муассасалари атрофлари ободонлаштириш ишлари жойларда қизғин давом этмоқда.
“Обод юрт” умумхалқ хайрия ҳашари ҳар бир хонадон, маҳалла, муассаса, ташкилот, корхоналарда давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
❗️Эслатма

Касалликдан сақланиш учун ҳар бир фуқаро қуйидаги тавсияларга амал қилиши керак:

аввало чет элга боришни режалаштиришда дунёдаги эпидемик вазият бўйича тўлиқ маълумотлардан хабардор бўлинг!

зарурат бўлмаган тақдирда оммавий тадбирларда иштирок этишдан имкон қадар чекланинг!

қўлларни тез-тез, яхшилаб совун билан ювинг ва спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланинг!

фаразандларингизнинг қўл ювишини доимий назоратга олинг!

юз-кўзингизни нотоза қўл билан ушламанг!

уй ҳайвонларини боқишда, асрашда гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

одамлар олдида йўталганингизда ёки аксирганингизда оғзингиз ва бурнингизни дастрўмол, салфетка ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг!

шамоллаш ёки грипп аломатлари бор одамлар билан яқин, юзма-юз мулоқот қилишдан чекланинг!

овқатланишда яхшилаб пиширилган, асосан қайнатилган ва қовурулган таомлардан истеъмол қилинг, истеъмол қилинаётган гўшт ва сут маҳсулотларининг яхшилаб пишганлигига ишонч ҳосил қилинг!

иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганда дарҳол шифокорга мурожаат қилинг!

‼️Энг асосийси шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилинг!

Агарда сизда COVID-19 коронавирус инфекцияси ва у билан боғлиқ вазият юзасидан қўшимча савол туғилса, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг 71 276-49-66 телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.
Ҳурматли юртдошлар ҳукумат карантин вақтида нарх-навони асоссиз ошириш ҳолатларига қарши кескин чоралар кўради. Бунга Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳам Давлат солиқ қўмитаси жалб қилинади. Озиқ-овқат ва бошқа захиралар етарлича ғамланган.

Андижон вилояти ҳокимлиги асоссиз хабарларга ишонмасликни, вахима ва саросимага тушмасликни тавсия этади.
🇺🇿❗️Агар сиз айрим инсофсиз тадбиркорлик субъектлари томонидан нархларнинг асоссиз оширилишига гувоҳи бўлсангиз, Давлат солиқ қўмитасининг (71) 244-98-98 "Ишонч телефони” ёки қисқа 1189 рақамли Сall-марказга мурожаат қилишингизни сўраймиз.

____

🇷🇺❗️Если вы столкнулись с необоснованным повышением цен на товары первой необходимости ГНК просит обращаться на "телефон доверия" по номеру (71) 244-98-98 или в Сall-центр на короткий номер 1198.


@koronavirusinfouz
ЎЗБЕКИСТОНДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ТАҚЧИЛЛИГИ БЎЛМАЙДИ

Озиқ-овқат саноатида 12 мингдан зиёд корхона ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Бугунги кунда ушбу корхоналар ўз режимида ишламоқда. Корхоналарнинг аксариятида иш 1 сменада ташкил этилган ва қувватларнинг 70 фоизидан фойдаланилмоқда. Уларда яна қўшимча 30 фоиз қувватни ишга солиш ва ишни 2 сменада йўлга қўйиш имкониятлари мавжуд.

Мамлакатимизда 98 фоиз озиқ-овқат маҳсулотлари маҳаллийлаштирилган. Деярли барча хом ашё юртимизда етиштирилади. Четдан фақат какао ва қаҳва донлари, цитрус мевалар каби маҳсулотлар импорт қилинади.

Шундай экан, озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлайди ёки тақчиллик бўлиши мумкин, деган хавотирга асло ўрин йўқ.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳалла гузарлари, бозорларда арзонлаштирилган байрам ярмаркалари ташкил этилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
ТАЙИНЛОВ

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган генерал-майор Собиров Шуҳратжон Уринбаевич Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига ўтганлиги сабабли Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига Тасбаев Азат Дамирович тайинланди.

Маълумот учун: Тайинловга қадар Тасбаев Азат Дамирович, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Тасбаев Азат Дамировичга янги лавозимга киришиши билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

“Коронавирус инфекциясини Андижон вилояти ҳудудига кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш” бўйича вилоят штаби берган маълумотларга кўра “Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида яшовчи 14 нафар фуқаролар коронавирус аниқланган шифокор аёл билан Франциядан бир самолётда учиб келганлиги ҳамда улар назоратда эканлиги” тўғрисидаги хабар асоссиз эканлиги аниқланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда “Яшил Ватаним” акцияси ўтказилди

Ушбу акция "Мерос" жамғармаси ташаббуси билан Андижон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Андижон вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Андижон шаҳридаги "Шифокорлар" МФЙ худудида ўтказилди. “Яшил Ватаним” акцияси давомида кўча, маҳалла, мактаб ва кўп қаватли уйларнинг ён атрофларига 7 турдаги жами 2 500 туб зиёд манзарали кўчатлар экилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
Наврўзда давлат ташкилотлари ходимлари 3 кун дам олади

Яқинлашиб келаётган Наврўз байрами муносабати билан мулкчилик шаклидан ва ҳафталик иш кунлари сонидан қатъий назар барча ходимлар кетма-кет уч кун дам олишади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.11.2019 йилдаги «2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, 23 март – душанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган.

21 март – байрам куни шанба кунига тўғри келгани боис ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар ҳам ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар ҳам 3 кун кетма-кет дам олишади.

21 март – шанба (Наврўз байрами);

22 март – якшанба (дам олиш куни);

23 март – душанба (қўшимча дам олиш куни).

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 121-моддасига мувофиқ, 20 март – жума куни иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилиши лозим.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube
БЕПУЛ АВТОКАРВОН ТОШКЕНТГА ЙЎЛ ОЛДИ

Андижон вилоят ҳокимлиги ҳамда Транспорт бошқармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳридан Андижон вилоятига келиши кутилаётган фуқароларни олиб келиш чораси кўрилмоқда. Шу муносабат билан бугун 17 март соат 18:00 да Андижон шаҳридан Тошкент шаҳрига 20 дона енгил автомобиллардан ташкил топган “Авто карвон” йўлга чиқди.
Автокарвонни шахсан Андижон вилояти транспорт бошқармаси раҳбари кузатиб боради.
"Авто карвон" жорий йил 18 март куни соат 09:00 да Тошкент шаҳрининг “Қўйлиқ” автотураргоҳидан Андижон вилоятига йўлга чиқишни истаган юртдошларимизни бепул олиб келишини маълум қиламиз.
Йўловчилар белгиланган муддатда “Қўйлиқ” автотураргоҳига етиб келишларини сўраймиз.
Мурожаат учун:
+ 998 97 272 11 12
+ 998 91 494 11 12

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube