Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.5K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ЭКСПОРТ САЛМОҒИ ЯНАДА ОРТАДИ...

Вилоят ҳокимлигида инвестиция ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Б.Раҳимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ ҳудуддаги экспортчи корхоналарнинг раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва юзага келаётган муаммоларни ҳал этишга устуворлик берилди.

Шунингдек, жараёнда мутахассислар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ва унинг ижроси хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирдилар. Тадбиркорларни айланма маблағ табиий газ, электр билан узлуксиз таъминлаш ҳамда йирик, ўрта ва кичик экспортчи корхоналарга бириктирилган тармоқ, ҳудуд ва тижорат банкларининг масъул раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигини ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
АНДИЖОН ШАҲАР «ҚЎШАРИҚ» МАҲАЛЛАСИДА ИСТИҚОМАТ ҚИЛУВЧИ ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ЗАМОНАВИЙ ТИКУВ МАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

⚡️Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Андижон вилоят бошқармаси томонидан «Қўшариқ» маҳалласидаги ишсиз, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, тадбиркорлик қилиш истаги бўлган 7 нафар хотин-қизларга ҳоким ёрдамчиси тавсияси асосида субсидия ажратган ҳолда тикув машиналари топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ВИЛОЯТИМИЗ ТАДБИРКОРЛАРИ КEГEЙЛИ ТУМАНИДА ИНВEСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРМОҚДАЛАР...

Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга яқиндан ёрдам бериш Андижон вилояти фаолларига юклатилган.

Ҳозирда вилоят мутасаддилари, тадбиркор ҳамда фермерлар ушбу ҳудудда кенг кўламда фаолият олиб бормоқдалар.

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Ҳамроев бошчилигидаги ишчи гуруҳи аъзолари Кегейли туманида бўлиб турибди. Жараёнда вилоятимиз вакиллари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири Турсунхон Ҳудойберганов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси иштирокида ҳудудда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари билан атрофлича танишдилар.

Лойиҳаларни муваффақиятли якунлаш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдириб, тадбиркорларга ишонч билдирдилар.

#Kegeyli #mobilephoto

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Инвестиция ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари Б.Раҳимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ вилоятимизда бўлиб турганлиги юзасидан ахборот берган эдик.

Куннинг иккинчи ярмида ишчи гуруҳ жойларда фаолият олиб бораётган экспортёр корхона раҳбарлари билан учрашиб, фикр алмашдилар.

Жараёнда экспорт масаласи билан боғлиқ бўлган Республика даражасидаги муаммолар кўриб чиқилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун Андижон шаҳридаги 2-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2003-18 йилларда туғилган қиз болалар ўртасида Андижон вилояти ҳокими кубоги учун спортнинг бадиий гимнатика тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудулларидан 650 нафар қатнашчилар ташриф буюрди.

Умумжамоа ҳисобида:

1 - Андижон вилояти

2 - Тошкент вилояти

3 - Қорақалпоғистон Республикаси

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok