Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
ЎКСИК ҚАЛБЛАРГА МEҲР УЛАШИЛДИ...

Бундан бир неча ой илгари Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Қўрғонтепа туманидаги «Мурувват» болалар интернат уйи ҳудудини ободонлаштириш ва биноларни таъмирлаш таклифини билдирган эди.

Ўтган қисқа давр мобайнида мазкур маскандаги узоқ йиллардан буён фойдаланилмаган ва эскирган бинолар мукаммал таъмирланиб, меҳрга муҳтож болажонлар учун қулай шарт-шароитлар яратилди.

Янгича қиёфа касб этган мазкур болалар интернат уйини фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда сўз олганлар, 4 ёшдан 18 ёшгача болалар яшайдиган, айтиш жоиз бўлса, уларнинг беғубор болалиги - подшолиги кечадиган ушбу макондаги ўксик қалбларга шодлик улашиш, юзларида табассум уйғотиш, митти юракчаларини қувонтириш савобли иш эканлигини хусусида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ТАЛАБАЛАР УЧУН БАРЧА ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛМОҚДА...

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов айни вақтда Андижон шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари танишиб бормоқда.

Жараёнда Андижон машинасозлик институтида бўлиб, талабаларга яратилаётган шарт-шароитлар билан атрофлича танишди.

Мазкур институтда ҳозирда 7 минг нафардан зиёд ёшлар таҳсил олаётган бўлса, уларнинг 770 нафари талабалар турар-жойида истиқомат қилади.

Ҳозирда институтда давлат шерикчилиги асосида 600 ўринли ўқув хоналари ва 600 талабага мўлжалланган ётоқхона, кутубхона, ошхона, компьютер маркази ва фитнес залларини ўз ичига олган 9 қаватдан бино қад кўтармоқда. Вилоят раҳбари қурилиш ишларини кўздан кечириб, мутасаддиларга тавсия ва кўрсатмалар берди.

#live #qurilish

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
1 ОКТЯБРЬ – ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ
Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат – эҳтиром ва чексиз миннатдорлик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб ва адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади.

Шу кунларда юртимиз бўйлаб 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни кенг нишонланмоқда. Ушбу сана муносабати билан Марҳамат туманидаги муҳташам «Истиқлол» тантаналар саройида байрам тадбири ўтказилди.

Байрам тадбирига меҳнат фаолияти давомида ёшларга таълим тарбия ва билим беришда самарали меҳнат қилаётган бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар, соҳа меҳнат фахрийлари таклиф этилди.

Тадбирда туман ҳокими Б.Юлдашев байрам муносабати билан тадбир иштирокчиларини, барча устоз ва мураббийларни қизғин табриклаб, бир гуруҳ устоз ва мураббийларга, меҳнат фахрийларига Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғаларини топширди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон шаҳрида маҳаллалар, оилаларда ижтимоий - маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлилига бағишланган очиқ мулоқот ўтказилди. Дастлаб мавзуга доир видеоролик намойиш этилди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Раҳматулло Арзиев шаҳар аҳлининг юртимиз ижтимоий-иқтисодий, маънавий - маърифий ривожидаги муносиб ҳиссасини эътироф этган ҳолда маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, хотин - қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ўзаро ҳамкорликда бажариши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди.

Ижтимоий - маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш учун масъулларнинг ёшлар, хотин - қизлар билан хонадонбай, манзилли ишлаш самаралари кўрсатиб ўтилди.

Шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов ижтимоий - маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш борасида фаоллар томонидан олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш бўйича масъулларга топшириқлар берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok