Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.5K subscribers
41.7K photos
4.7K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
Самарқандда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялось заседание Совета глав государств ШОС в расширенном формате.

#Mirziyoyev #sammit #ShHT #majlis

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖐 «Беш ташаббус олимпиадаси» давом этмоқда

⛹🏻‍♂️⛹🏻‍♀️Бугун - 16 сентябрь куни юртимизнинг барча маҳаллаларида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги стритбол мусобақалари ўтказилмоқда.

🏘 Андижон туманидаги «Ўрикзор» маҳалласида ҳам ушбу спорт мусобақаси 3 та ёш тоифасида юқори савияда ташкил этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Бугун Булоқбоши тумани ҳокимлиги фаоллар залида вилоят ҳокимининг ўринбосари Раҳматилло Арзиев маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда имом-хатиблар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Мулоқот асносида маҳалла фаоллари олдига қўйилаётган вазифалар ва уларнинг ижроси атрофлича муҳокама қилинди. Дастлаб кун тартибидаги мавзуга оид видеоролик намойиш этилди.

Учрашувда тинчлик-осойишталикнинг улуғ неъмат эканлиги, уни асраб-авайлаш лозимлиги, маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, оилаларни мустаҳкамлаш, ёшлар таълим-тарбияси, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Масъулларга маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни «хонадонбай» ўрганиш, ёшлар ва хотин-қизлар билан манзилли ҳамда самарали иш ташкил этиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар берилди. Учрашувда туман ҳокими Ўткирбек Маъмуров иштирок этди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
16-сентябрь куни Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Дилшодбек Каримов ҳамда Андижон вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Акмалжон Мамаюсупов Андижон шаҳар «Ишга марҳамат» мономарказида бўлиб, марказнинг «Қандолатчилик», «Чеварчилик», «Замонавий пардалар тикиш», «1C Бухгалтерия», «Ошпазлик», «Аёллар сартарошлиги», «Электрик», «Сантехника» йўналиши тингловчилари билан мулоқот қилди.

Мулоқотда ҳозирги кунда долзарб бўлган ишсизлик даражасини камайтириш, аҳолини касб-ҳунарга сифатли ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тушунчалар берилди.

Жараёнларда фуқаролар тамомлаётган йўналишлари бўйича субсидия, ажратилган кредит маблағларини олиш каби масалаларда мурожаат қилдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда “Ҳоким академияси» онлайн таълим платформаси фаолиятини бошлади

Батафсил:
https://kun.uz/03815390

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram