Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
11.6K subscribers
41.6K photos
4.69K videos
9 files
10.5K links
Бошқа саҳифалар:

Facebook: fb.com/andpress
Telegram: t.me/andpress
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCU1FXhhr-kNZuqF5NldJnMw
Instagram: instagram.com/andpressa
Web-site: www.andijan.uz

Murojaat uchun: @muslim_ibrohimov
Download Telegram
«УМИД НИҲОЛЛАРИ-2022» СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИ ҒОЛИБЛАРИ МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ...

Мамлакатимизда ёшларнинг спортга бўлган ҳавас ва интилишларини рағбатлантириш, умидли спортчиларни танлаб олиш ва маҳорат, кўникмаларини ривожлантириш мақсадида умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида ҳар йили «Умид ниҳоллари» спорт мусобақаларини ўтказиш яхши анъанага айланди. Вилоятимизда ҳам бу йилги мусобақалар юқори савияда ташкил этилди.

Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида «Умид ниҳоллари - 2022» спорт мусобақаларининг финал босқичи ғолиб ва совриндорлари ҳамда уларнинг мураббийларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

«Умид ниҳоллари-2022» спорт мусобақаларида спортнинг 11 тури бўйича 200 минг нафарга яқин ўқувчи-спортчилар қатнашиб, уларнинг 509 нафари фахрли ўринларни эгаллаганлигини таъкидланиб, ёшларга ишонч билдирилди.

Спортчиларнинг бундай муваффақиятларга эришишларида яқиндан кўмаклашган шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳудудлардаги халқ таълими фидойиларига ҳамда спорт мураббийларига алоҳида миннатдорчилик изҳор этилди.

Умумжамоа ҳисобида пешқадамлик қилган Шаҳрихон тумани вакиллари бош соврин – «Дамас» автомобилини тантанали равишда қабул қилдилар. Шунингдек, мусобақа ғолибларига ноутбук, телевизор, велосипед ва спорт кийимлари тўплами берилди.

#live #umidnihollari2022

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Репортаж 24 | Арзонлаштирилган савдо ярмаркалари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида айни кунда жами 26 та деҳқон бозори фаолият юритмоқда. Уларнинг 16 тасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилган.
Деҳқон бозорларидаги 11 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари арзон ва улгуржи нархларда харидорларга етказиб берилмоқда.

Андижон шаҳар, Шаҳрихон ва Марҳамат туман деҳқон бозорлари мисолидаги видеолавҳада дастурхонларимиз тўкин-сочинлиги яққол намоён.


Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов Марҳамат туманининг «Юқори роввот», «Дурафшон» ва «Дўстлик» маҳаллаларида бўлиб, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар, ижтимоий соҳа объектларининг аҳволи ҳамда аҳолини бандлигини таъминлаш борасидаги фаолият билан яқиндан танишди.

Хусусан, қайд этилган маҳалла фуқаролари билан учрашиб, маҳалла йўлларини таъмирлаш, электр, ичимлик суви тармоғи тортилиши борасидаги ишлар ҳамда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари хусусида суҳбат ўтказиб, мазкур соҳалардаги мавжуд муаммолар муҳокама қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги манзил, янги манзаралар...

Булоқбоши
тумани Уч кўча маҳалласи

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram